Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи босқич.
4.1.Ижтимоий сиёсатнинг моҳияти Ижтимоий сиёсат ижтимоий таълимот асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. У ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ресурслар ва ижтимоий мақсадларга эришишнинг самарали йўлларини қидириш каби чора- тадбирлар йиғиндиси кўринишида бўлиши мумкин. Ижтимоий сиёсатнинг мақсади - барча фуқаролар ҳаёт сифатини ошириш ва аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган механизмлар ёрдамида, турли ижтимоий манфаатлар мувозанати асосида ижтимоий муҳит ва ижтимоий келишувни яратиш. Ижтимоий сиёсат - ижтимоий масалаларни ечиш мақсадида бутун аҳолини, барча ҳўжалик ва бошқарув тузилмалари субъектлари кучини бирлаштиришга қаратилган давлатнинг ижтимоий соҳадаги фаолияти. У фуқароларнинг яхши яшаш шароитлари, жамият ҳаётида эркин иштирок этишда ҳуқуқларини давлат назорати орқали амалга оширади (қонунчилик, дастурий - мақсадли, моддий - молиявий ва ҳ.к.). Шунинг учун ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизми интеграл ҳисобланади. У давлат мафкураси, ҳуқуқ, ижтимоий стандартлар, иқтисодий воситалар, маданият, психология, демографияни ўз ичига олади. Ижтимоий сиёсатни амалга ошириш қатор тамойилларига таянади. Улардан энг муҳими - аҳолининг кўпчилиги учун ижтимоий неъматлар ва ижтимоий стандартлар тузимининг шаклланишидир. Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш тамойилларига қуйидагилар киради: жамият ижтимоий доктринасини қабул қилиш; ижтимоий мақсадларни аниқлаш (узоқ муддатли, қисқа муддатли, ва бугунги); шу асосда минимал ижтимоий хавфсизлик кафолатларини аниқлаш. Бу чора-тадбирлар ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичига тегишли. Иккинчи босқич. Кўрсатилган ҳар бир йўналиш доирасида устуворлари ажратиб олинади. Шу асосда худудий даражада мажмуавий мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади, муаммоларни хал қилиш муддатлари ўрнатилади, зарур ресурслар қидирилади. Учинчи босқич. Давлат ва жамоат институтлари томонидан йўналишлар бўйича тузилган барча мақсадли дастурларнинг тизимли таҳлили амалга 28 оширилади, ҳақиқатда мавжуд моддий-молиявий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда устуворлари қайтадан аниқланади. Юридик меъёрлар, бюджет жараёни, солиқ ва кредит механизмлари орқали давлат сиёсатининг барча йўна- лишларига ижтимоий мўлжаллар берилади, муддатлар аниқланади, ресурслар ажратилади, масъулият ва дастурни амалга ошириш йўллари аниқланади. Давлатнинг ижтимоий сиёсат субъектлари бўлиб, қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд хокимиятлари, мақсадларини, масалаларини шакллантирувчи жамият институтлари ҳисобланади. Ижтимоий сиёсат фақатгина ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ҳокимият органларининггина фаолияти эмас. Унинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида барча фуқаролик институтлари иштирок этади. Уларнинг энг асосийси ҳокимият суверени сифатида ҳалқдир. Ҳокимият ижтимоий фаолият натижалари бўйича ҳалқ олдида ҳисобот беради. Конституцион ҳуқуқ, референдумлар, сайловлар, депутатлар ҳисоботлари, жамоатчилик фикри ва фуқаролар хатлари бундай назорат шакли ҳисобланади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling