Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Ижтимоий менежментнинг асосий қонунлари


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

6.3.Ижтимоий менежментнинг асосий қонунлари 
Ижтимоий бошқарув қонунлари тизимида инсонлар ҳохи-шига боғлиқ 
бўлмаган ижтимоий ва иқтисодий қонунлар етакчи роль ўйнайди. Уларнинг 
ҳаракати фақат одамлар фаолиятида намоён бўлади. Бошқарувчи тизим 
одамлар меҳнатини бирлаш-тириб, мақсадни аниқлаш, уни амалга ошириш 
йўлларини қидириш, эришилган натижаларни баҳолашда намоён бўладиган 
ижтимоий ва иқтисодий қонунлар талабларига қатъий риоя қилиши керак. 
Масалан, асосий ижтимоий қонунларга ижтимоий ривожланиш қонунлари, 
ижтимоий стратификация қонунлари ва бошқалар киради. 


42 
«Қонун» тушунчаси ҳам, «қонуният» тушунчаси тегишли бўлган гуруҳга 
киради. Ҳам қонун, ҳам қонуниятлар ўрганилаётган ҳодисалар ўртасидаги 
умумий ва керакли алоқаларни ўрнатади. Менежмент назариясида «қонуният» 
тушунчаси қонуннинг назарий тадқиқот бошидаги дастлабки шакли сифатида 
қаралади. 
Ижтимоий менежментнинг асосий қонунларига қуйидагилар киради: 

жамият ривожланишининг маданий, сиёсий ва иқтисодий омиллар 
билан шартлаштирилган ижтимоий бошқарув тизимининг бирлиги. Бу узлуксиз 
бошқарув муносабатлари занжирида менежментнинг асосий функция ва 
услублари қоришмасида намоён бўлади; 

ижтимоий тизимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи тизим-чалари 
нисбати. Бу шу тизимчаларнинг самарали амалга ошишини таъминлаш 
мақсадида улар орасидаги оқилона нисбатни назарда тутади; 

ижтимоий бошқарув функциялари марказлашувида оптимал муносабат. 
Бошқарувнинг марказлашиш даражаси жамият ривожланиши жараёнида 
ўзгаради ва бу ўзгариш ижтимоий бошқарув қонуни ҳисобланади. Жамият 
ривожлани-шининг ҳар бир босқичи учун марказлашишнинг ўз мақбул 
даражаси бўлиши керак; 

аҳоли турли қатламларининг ижтимоий бошқарув, унинг самарадорлиги 
ва маъсулиятини оширишда иштирок этиши. Чунки моддий ва маънавий 
неъматларнинг жамият ишлаб чиқа-риши аҳоли эҳтиёжларини қондириш 
мақсадига бўйсундирилган. 
Ижтимоий менежмент тамойиллари деганда жамиятда ўрна-тилган 
ижтимоий шароитларда бошқарув органлари раҳбарлик қиладиган қонунлар, 
асосий ҳолатлар ва хулқ меъёрлари тушунилади. Улар ижтимоий бошқарув 
тизими, тузилмаси, жараёни ва механизмига талабларни қўяди. Хусусан, 
ижтимоий бошқарув тамойиллари - бу бошқарув муносабатлари ривож-ланиши 
қонунларини акс эттирувчи раҳбарлик ғоялари. Тамо-йиллар, қонунлар ва 
қонуниятлар ўзаро алоқасини қуйидаги кетма-кетликда кўриш мумкин: 
ижтимоий ривожланиш қонунлари - ижтимоий ривожланишнинг мос даврдаги 
ижтимоий қонунлар - ижтимоий бошқарув қонун ва қонуниятлари - ижтимоий
бошқарув тамойиллари. Ижтимоий бошқарув тамойиллари ва усуллари 
ўртасидаги фарқ шундаки, бошқарув тамойиллари танланмайди, уларга амал 
қилинади. Тамойил усуллар тизимини шакллантириш ва ҳар бир усулни 
алоҳида танлаб олиш имконини беради. 
Шундай қилиб, ижтимоий менежмент тамойиллари қуйи-дагича бўлиши 
керак: 
• 
Жамият ривожланиш қонунлари, унинг ижтимоий қонунлари ва
менежмент қонунларида асосланган бўлиши; 
• 
Ижтимоий менежмент мақсадларига мос келиши, менеж-ментнинг 
асосий хусусиятлари, алоқа ва муносабатларини акс эттириши; 
• 
Ижтимоий бошқарув жараёнларининг вақтинчалик ва ҳудудий 
жихатларини ҳисобга олиши; 
• 
Ҳуқуқий расмийликка эга бўлиши, яъни турли меъёрий хужжатларда 
мустаҳкамланган бўлиши. 


43 
Ижтимоий менежментнинг асосий тамойиллари қуйидагилар: 

қарор қабул қилишда бирлик ва уни муҳокама қилишда жамоавийлик 
тамойили

давлат - маъмурий, ҳўжалик ва ижтимоий - маданий менежментнинг 
бирдамлик тамойили; 

соҳа ва ҳудудий ижтимоий бошқарувнинг аралашма тамойили; 

ижтимоий бошқарувни илмийлиги тамойили; 

ижтимоий бошқарувни башорат қилиш тамойили; 

меҳнатни рағбатлантириш тамойили;

ижтимоий бошқарув натижалари учун маъсулият тамойили; 

кадрларни оқилона танлаш, уларни тайёрлаш, жойлашти-риш ва 
ишлатиш тамойили; 

бошқарувнинг тежамкорлик ва самарадоодий тимойили; 

тизимлилик тамойили; 

иерархлик тамойили; 

зарурий турли-туманлик тамойили; 

қайтма алоқанинг мажбурийлиги тамойили. 
Бошқарувнинг бу тамойиллари ижтимоий бошқарув ва жамият 
жараёнларининг ривожланиши натижасида ўзгариб боради. Ижтимоий 
бошқарувнинг тамойиллари бутунлай йўқолиб кетмайди, чунки бу тамойиллар 
менежмент тамойиллари билан ифодаланади. 
Қисқа хулосалар 
Ижтимоий менежментда бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларининг 
бирлиги ва фарқи. Ижтимоий менежмент қонунлари мохияти ва хусусиятлари. 
Ижтимоий тизимларда ўзини - ўзи ташкил қилиш жараёнлари. Ижтимоий 
менежмент муаммоларини ўрганишда турли хил ёндашувлар. Ижтимоий 
менежмент тамойиллари. Ижтимоий менежмент тамойиллари тизими. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling