Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ижтимоий менежмент муаммолари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
6.2.
Ижтимоий менежмент муаммолари Ижтимоий менежмент муаммоларини ўрганишда қуйидаги ёндашувлар фарқланади: - аниқ - тарихий. Бу ижтимоий бошқарув муносабатларини уларга таъсир қилувчи омиллар таъсирида ўзгариш ва ривож-ланиш холатида бўлган жараёнлар сифатида ўрганишга имкон беради; 41 - мажмуавий. Бу бошқарув муносабатларини ўрганишда иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий - психологик ва бошқарув муно-сабатлари тахлилига бошқа ёндашувлар ўзаро алоқадорлигини назарда тутади; - жиҳатли. Бу бирор бир маҳсус фан (фалсафа, сиёсий иқтисод, социология, психология ва ҳ.к.) томонидан маҳсус тадқиқот қилинадиган муносабатлар остида намоён бўладиган бошқарув муносабатларининг бир томони, бир хусусиятини ўрганишга имкон беради; - тизимли. Бу ҳам бошқарувчи, ҳам бошқарилувчи тизим-чаларни умумий мақсадли элементлар билан бирлашган ягона мажмуа сифатида қарашга, тизимнмнг хусусиятлари, унинг ички ва ташқи алоқаларини аниқлашга имкон беради. Ижтимоий менежментнинг самарали усулларига моделлаш-тириш (турли кўринишдаги моделлар қўлланилади: физик, график, математик ва бошқалар), тажриба-социологик ва психологик (сўровлар, тестлар, кузатувлар ва бошқалар), шунингдек, иқти-содий-ижтимоий усуллар (дастурлаш, ўйинлар назарияси, ахборот назарияси ва бошқалар) киради. Услубий тадқиқотларнинг асосий мақсади ходисалар, тизим-лар ва бошқарув жараёнлари хақида билим олиш учун янада самарали йўллар, ёндашувлар ва усулларни ишлаб чиқишдан иборат. Бошқарув муносабатлари қуйидагиларга бўлинади: - бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалар, яъни бевосита ижтимоий бошқарувнинг субъект ва объекти ўртасидаги муносабатлар; - бошқарувчи тизим ичидаги бошқарув муносабатлари: бошқарув поғоналари, даражалари ўртасида (вертикал алоқа); ҳар бир поғонанинг бошқарув бўғинлари ўртасида (горизонтал алоқа); - раҳбар ва қўл остидагилар ўртасидаги муносабатлар: ҳар бир бошқарув звеносида, турли бошқарув бўғинларида. Ундан ташқари, ижтимоий бошқарув муносабатлари қуйидагиларга бўлинади: - соҳа, регион, соҳалараро, ҳудудий - соҳавий, ҳудудлараро; - ташқи (атроф муҳит билан муносабатлар) ва ички (тизим элементлари ҳамкорлиги муносабатлари); - тизимлараро ва аралаш, шунингдек, жамоавий ва индивидуал; - вақтинчалик ва доимий, бевосита ва билвосита; - чизиқли, функционал ва аралаш. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling