Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
ташкилий-мувозанатловчи. Мазкур услубларга регламент-лаш,
меъёрлаштириш ва инструкциялаш киради; - кўрсатмали таъсир. Улар ўрнатилган ташкилий алоқа-лардан жорий фойдаланишни ва иш шароитлари ўзгарганда уларни қисман туғирлашни акс эттиради. Кўрсатмали таъсир асосида ваколат ва мажбуриятлар ётади; Мазкур услубларга қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар резолюциялар киради; - интизомий таъсир. Улар ташкилий алоқалар мувозанатини интизомий талаблар ва масъулиятлар тизими воситасида ушлаб туришга мўлжалланган. Менежментнинг ташкилий-маъмурий услубларининг барча учта гуруҳини ҳам алоҳида, ҳам биргаликда бир-бирини тўлдириб ишлатилади. Умуман олганда, бошқарувнинг ташкилий-маъмурий услуб-ларидан фойдаланишнинг объектив асоси бўлиб бошқарув механизмининг бир қисмини ташкил этувчи ташкилий муно-сабатлар ҳисобланади. Улар орқали бошқарувнинг муҳим функ-цияларидан бири-ташкил этиш функцияси амалга оширилгани учун ташкилий-маъмурий фаолиятнинг вазифаси қўл остида- гиларга ҳатти-харакатларини тартибга солишдан иборат. Маъму-рий бошқарув ўзининг етишмовчиликлари учун тез-тез ва баъзан хақли равишда танқид қилинади. Лекин шуни эсда тутиш керакки, жамоат ишининг аниқлиги, интизомли ва тартибини таъминловчи ташкилий-маъмурий таъсирсиз ҳеч қандай иқтисодий услублар амал қила олмайди. Ташкилий-маъмурий услублар асосан раҳбар хокимиятига асосланади. Бу ерда раҳбар унга берилган ҳуқуққа таянувчи ҳокимият субъекти, маъмур сифатида намоён бўлади. Ташкилий-маъмурий услублар бошқарилаётган объектга ёзма ёки оғзаки бериладиган оператив кўрсатмалар, буйруқлар орқали тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Улар меҳнат интизоми ва ташкилий аниқликни таъминлаши зарур. Бу услублар меҳнат ва ҳўжалик қонунчилиги, ижтимоий назорат ҳуқуқий актлари билан регламентланади. Аниқ ташкилот доирасида шундай ташкилий-маъмурий таъсир кўрсатишни қўллаш мумкин: 1) мажбурий ёзув (буйруқ, таъқиқлов); 2) розилик шакллари (маслаҳат, компромис); 3) истаклар, хохишлар (тушунтириш, таклиф, эълон қилиш). Замонавий бошқарув тизимининг асосий вазифаларидан бири бошқарилаётган тизим имкониятларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишдан иборат. Бу имкониятлар турли ўз-ўзини бошқариш субъектларининг ҳуқуқ ва масъулиятини кенгайтирувчи бошқарув таъсирининг турли услубларидан фойдаланиш эвазига вужудга келади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling