58
Бошқарувнинг мураккаб тизимлари эгилувчанлигини
таъмин-лаш учун
чизиқли-функционал тузилмаларга матрицали тузилма кўринишидаги
бошқарувнинг дастурий-мақсадли шакллари кири-тилади: лойиҳа бўйича
бошқариш, махсулот бўйича бошқариш, текширув комиссиялари ва ҳ.к.
Оқилона бошқарув тизимларининг шартлари ёки мезонлари сифатида
қуйидагилар намоён бўлади:
а) бошқарув бўғинларининг
унинг функцияларига
мослиги;
б) бошқарув иерархиясида иложи борича поғоналар сонининг
камлиги;
в) ҳар бир поғонада барча зарур бошқарув функцияларига диққатни
қаратиш;
г) функционал бўғинларнинг функционал тармоқларга мослашиши;
д)
ҳар бир функционал бўғиннинг ягона бошқарув жараёнида
иштирок этиш
характерининг аниқ намоён бўлиши;
е) бошқарувнинг хар бир бўғинида
жамоалар «кириш» ва «чиқиш» манбалари сонининг энг кам бўлиши.
Менежментнинг ташкилий тузилмаси бошқарув тузилмаси схемасида, иш
жадвалларида, тузилмавий бўлинмалар тўғрисидаги ҳолатларда, шунингдек,
бажарувчилар учун лавозим инструк-цияларида ҳужжатлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: