Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Замонавий бошқарув маданияти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

3.1.Замонавий бошқарув маданияти 
Жамиятни бошқариш замонавий муаммолари ечимида маданий 
омилнинг роли ортмоқда ва келажакда ортиб боради. Бу қатор ҳолатлар билан 
изоҳланади. 
Биринчидан, жамият ҳаётининг ижтимоий назоратчилари ахборот 
инқилоби талаблари (иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий) билан бирга тобора катта 
аҳамият касб этмоқда. 
Иккинчидан, улар жамиятдаги ўзаро боғлиқ кучларнинг йиғиндиси 
сифатида кенгайиб тизим кўринишига келмоқда ва ўз таъсир майдонини 
кенгайтириб, жамиятнинг ҳар бир элементи фаолиятига кириб келмоқда. 
Учинчидан, ялпи жамият маҳсулотидаги ақлий мулк ҳиссаси ортиб 
бормоқда ва ривожланган давлатларда 50%гача етди. Бу жамиятни унинг 
асосий ресурслари - инсон ва ақлдан оқилона фойдаланишдаги маъсулият ва 
моҳиятни оширади.
Бошқаришни маданиятининг белгиланган бир қанча мада-ният қисмлари 
мавжуд. Маданиятнинг асосий элементлари одам билими, хиссиётлари, 
кайфияти, бошқарув, фалсафий ва иқти-содий концепциялари, фикрлаш 
жараёнлари бўлиб ҳисобланади. Бироқ, белгиланган маданиятнинг манбалари 
бўлган бошқарув маҳорати, турмуш шароити, урф-одатлар, тантаналар, жамият 
муносабатлари ва бошқаларсиз, умумий ишлаб чиқариш, такрор ишлаб 
чиқариш ва моддий - маънавий неъмати истеъмоли бўлмайди. 
Маданиятнинг асосий масаласи - инсон ўзини такрор ишлаб чиқариш, 
унинг билими, янгиликлари, моддий ва маънавий неъматларини ҳал қилиш 
ҳисобланади. 
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, бошқарув маданияти 
элементларини умумий маданиятнинг бир қисми сифатида ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 

бошқарув билимлари (менежмент ва бошқарув назариялари) кайфият, 
онг мувофиқлиги; 

жамият 
муносабатлари 
намуна, 
меъёрлар 
ва 
билимлар 
мужассамлаштирган 
ташкилий 
бошқарувчанлик 
инсон 
маданияти 
элементларидир; 

бошқарув фаолияти, ҳақиқий ижодий характерга эга бўлиб, ижтимоий 
ривожланиш маҳсули ва ижтимоий меҳнат жараёнининг объектив зарурий 
унсуридир. 
Хусусан, бошқарув маданиятини бошқарув фаолиятининг маълум 
босқичидаги бошқарув билимлари, ҳиссиётлари, неъматлари, бошқарув ва 
ташкилий муносабатлар йиғиндиси сифатида тушиниш мумкин. Унинг 
шаклланиш механизми қуйидагича бўлиш мумкин:

билимлар, бошқарув концепциялари, лойиҳалари, дастур-ларининг 
шаклланиши; 

бошқарув муносабатларининг ривожланиши; 

бошқарув соҳасида ижодий фаолиятни рағбатлантириш; 

жамиятда жамоат институтлари, давлат, қонунларга ҳурматнинг 
тасдиқланиши; 


21 

бошқарув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Бошқарув маданиятида оқилона бошланиш, билим, замонавий 
концепциялар, илмталаб технологиялар муҳим аҳамиятга эга. Бошқарув 
асосининг замонавий билимларисиз жамиятни шакллантириб бўлмайди. 
Менежмент ингилизча сўз бўлиб, лотинча суз «манус»-қўл ўзагидан олинган. 
Даставвал у ҳайвонларни бошқариш соҳасига тегишли бўлган ва отларни 
бошқариш санъатини англатган. Кейинчалик бу сўзни инсон фаолияти соҳасига 
олиб ўтилди ва одам ва ташкилотларни бошқариш амалиёти ва илмини 
ифодалай бошлашди. Бошқарув - бу якуний натижани олишга қаратилган 
хатти-ҳаракатлар, усуллар ёрдамида ташкилот, жамият мақсадларига эришиш. 
XXI 
асрда дунё глобал характердаги муаммолар олдида турибди. Лекин 
уларнинг кескинлашуви содир бўлмагунча, ечиш усуллари эскилигича 
қолмоқда. Бунинг негизи - маданият-нинг, шунингдек, инсон маданиятининг 
бир қисми бўлган бошқарув маданиятининг ортда қолишидадир. Дунё янги 
миллий маданиятларнинг хилма-хиллиги даврига қадам қўйди. Маданият-
ларнинг кўплиги - бу конфронтациянинг кўпайиши учун асос эмас, балки 
толерантлик - ўзаро чидам, одамларнинг ўзаро тушуниши учун шароит. Лекин 
бу ҳозирча содир бўлмаяпти. Ўзини ўтаб бўлган «анъанавий» ва «кучли» 
маданиятлар наъмуналари дунёга, унинг алоҳида регионларига куч усулида 
кескинлик киритиб, сайёрадаги ижтимоий кескинлик ҳолатини кучайтирмоқда. 
Инсоният тирик қолиши учун меҳнат фаолиятини, ишлаб чиқариш 
муносабатларини ташкил этишда қатор прог-рессив ўзгаришлар киритиши 
лозим. Лекин бугун цивилизацияни бундай замонавийлаштириш фақатгина 
маданиятлар, билимлар, неъматлар, хақиқатни англаш усулларини тезда 
алмаштириш шароитидагина мумкин. Жамиятни замонавийлаштириш муҳим, 
лекин маданий янгиланиш ундан олдин бўлиши ва доимо уни таъминлаши, 
суръат 
ва 
муддатларини 
аниқлаши 
лозим. 
Жамият 
маданияти 
«параметрларини», унинг алоҳида регионлари, меҳнат ассоциацияларини 
ўзгартирибгина, уни сифатли ривожланиш босқичига олиб чиқиш мумкин. 
Бир томондан, маданият бутун жамият тузилмаси, жамият 
муносабатларидан тезрок ўзгаради. Бунга маданият, фан, таълим, ақлий мулкка 
истиқболли қўйилмалар кўмаклашади. 
Бошқа томондан, инсонни бошқа маданий муҳитга тез кўчириб бўлмайди. 
Бу халқаро ҳуқуқ ва инсоннинг олий неъмат сифатида ҳимоя қилиш мақсадига 
эга бўлган одиллик ва этика меъёрларининг бузилишига олиб келади. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling