Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Инсон ресурслари менежменти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

2.6.
Инсон ресурслари менежменти
«Инсон ресурслари менежменти» атамаси 60-йилларда америкалик 
социолог Р.Е.Майлзнинг «Инсон муносабатлари» модели «инсон ресурслари» 
моделига қарши қўйилган мақолаларнинг бирида пайдо бўлди. «Инсон 
муносабатлари» моделида асосий эътибор ишловчилар учун энг яхши меҳнат 
шароитларини яратишга қаратилади. «Инсон ресурслари» моделида ходимлар 
ишлатилмаган захиралар манбаи ва корхона умумий тузилмасида оқилона 
режалаштириш ва қарорлар қабул қилишнинг муҳим имконияти сифатида 
кўрилади. 
Бу турдаги менежментнинг мақсади ташкилот мақсадларини самарали 
амалга оширувчи, қизиқувчан ходимларни ишга олиш, рағбатлантириш, 
мукаммаллаштириш ва касбий тайёрлашдан иборат. 
Инсон ресурслари менежменти фалсафасида ходимлар - бу корхона 
активлари, инсон капитали. У ходимлар устидан ҳам назорат, лекин меҳнатга 
кўп рағбатлантириш сиёсатини амалга оширишни кўзда тутади.
«Инсон ресурслари менежменти» моделининг «инсон муносабатлари 
менежменти» моделидан асосий фарқи шундан иборатки, инсон ресурслари 
менежментида қадимдан фаол позиция талаб қилинади. Бу корхонада меҳнатни 
ташкил этиш ва маълум меҳнат шароитларини яратиш соҳасидаги сиёсат ва 
ташкил этиш тузилмасига алоҳида талаблар қўяди. Иккаласи ҳам шахсий 
ташаббус учун жой қолдириш лозим. Бу шуни билдирадики, баъзи ҳодимлар ўз 
меҳнати учун бошқаларга нисбатан кўп ҳақ олади ва хизмат бўйича 
кўтарилади. 


19 
Қисқа хулосалар 
Бошқарув назарияси ва амалиётида «инсон омили» ролининг ортиши. 
Менежментнинг илмий мактаблари. «Инсон муносабатлари», «ижтимоий 
тизимлар» мактаблари, «инсон ресурслари» менежменти. Ижтимоий 
менежмент мактабларининг умумийлиги ва ўзига хослигининг турлилиги. 
Э.Мейонинг (1927-1939 й) машхур Хатторн тажрибасига биноан «инсон 
омилини» аниқлашнинг аҳамияти. Менежментнинг илмий мактаблари 
намоёндалари ва асосий холатлари.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling