Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Шахс ва жамият ўртасидаги қарама-қаршиликлар


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

1.2.Шахс ва жамият ўртасидаги қарама-қаршиликлар 
Ижтимоий бошқарув назариясининг бугунги кундаги имкониятлари ва 
унинг 
моддийлашган 
натижалари 
ўртасидаги 
қарама-қаршиликлар 
қискармаяпти, балки ортмоқда. 
Замонавий дунёнинг глобал қарама-қаршиликларидан бири бўлиб, 
ижтимоий тараққиёт суръатларининг илмий техникадан ортда қолиб кетиши 
ҳисобланади. Фан ва техника соҳасидаги ютуқлар мувозанатлаштирилган 
ижтимоий кенгликни қуриш учун қулай имкониятлар яратмоқда. Замонавий 



техник воситалар, ген инженерияси усуллари, медицина ютуқлари инсониятни 
касалликлардан сақлашга, очларни тўйдиришга қодир. Бу бир томондан 
инсоннинг табиат устидан чексиз ҳукмронлиги истиқболини очса, иккинчи 
томондан инсониятнинг ер юзидаги ҳаёт учун ортиб бораётган маъсулиятидан 
далолат беради. 
Афсуски, инсоннинг табиатга техник ва биологик таъсирининг тезлиги ва 
частотаси, унинг ресурсларидан аёвсиз фойдаланиши, доимо ўсиб борувчи 
энергия ишлаб чиқариш суръатлари олий неъматлар ва инсоннинг мавжудлиги 
билан ҳеч мос келмаслиги ва аксинча, борган сайин улар билан қарама-
қаршилик ортиб бормоқда ва инсониятга жуда оғир оқибатлар хавфини 
солмоқда. Агар ижтимоий бошқарув субъектлари - Ердаги барча халқлар, 
уларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий институтлари техник ва биологик 
тараққиёт ўсиш суръатларини қувиб ўтмаса, очилаётган имкониятларга 
етарлича эътибор бермаса, ижтимоий ривожланишни табиий ва техник 
муҳитнинг ўзгарувчан ташқи шароитларига мослаштирмаса, яқин келажакда 
инсониятнинг ҳалокати эҳтимоли бор.
Бугунги кунда, дунёнинг тирик қолишининг асосий шарти бўлиб, 
ижтимоий тараққиёт суръатларини тезлаштириш, унинг ижтимоий етуклигини 
ошириш, замонавий фикрлашни, ижтимоий кенгликда инновацион 
ресурсларини назорат қилиш шунингдек, ижтимоий менежмент воситаларини 
назорат қилишга киритиш ҳисобланади.
Замонавий дунёда бошқарувнинг асосий субъектлари бўлиб сиёсий 
институтлар, давлат ҳокимияти, алоҳида сиёсий етакчилар ҳисобланади. 
Цивилизациянинг тақдири, ижтимоий тараққиётнинг йўналишлари кўп 
томондан уларнинг ижтимоий маданияти ва сиёсий ҳулқ-атворига боғлиқ. 
Бундан кўриниб турибдики, уларнинг фаолияти ва фикрлаш қобилияти бугунги 
кунда янги маданиятнинг тўлдирилиши, технологик, гуманитар, экологик, 
сиёсий, бошқарув тизимининг барчасини ташкил этишнинг ривожланиши 
нимага асосан кечиши ва бошқарувчанликни талаб этмоқда.
Цивилизация бугунги кунда шундай етуклик, ақлий тажриба бойлиги
даражасига етдики, у хавф солаётган ижтимоий фалокатларни олдиндан 
кўриш, портлашларни олдини олиш, ўткир можароларни юмшатиш, уларни ўз 
вақтида ҳал қилиш учун шароит яратиш ва албатта ижтимоий тараққиёт
йўлидан боришга қодир. Ижтимоий кенгликни мувозанатдан чиқарувчи асосий 
сабаблар кандай?
Улар бир нечта: 
1.
инсонни ўраб турувчи иқтисодий тузилмаларни ривожланмаганлиги; 
2.
ижтимоий устиворликнинг бузилиши; 
3.
жамият муаммоларини ечишни демократик усулларини таъминлаб бера 
олмайдиган сиёсий тузумини шундай сиёсий ташкил қилиш характери; 
4.
паст маънавият, фаолият юритаётган субъектларнинг бошқарув 
маданияти пастлиги. 
Охиргисида батафсил тўхталамиз. Бу борада ижтимоий кенгликни 
мувозанатдан чиқишга икки омил таъсир қилади. Биринчидан, жамоавий 
онгнинг шаклланмаганлиги. Илмий билимларни жамиятни ижтимоий 



лойиҳалашнинг инновацион усулларига таъсирини таъминлаб беради. 
Иккинчидан, илмий маҳсулотларни ижтимоий бошқарув амалиётига жорий 
қилаётган барча бошқарув субъектлари томонидан мавжуд инновацион 
усулларига эътибор берилмаётганлиги. Бугунда бир-бири билан боғлиқ бу икки 
омил яққол кўзга ташланмоқда. 
Шундай дейиш мумкинки, социология янгиланишни талаб қиляпти. У 
анъанавий ташҳис функцияларидан доимо ўзгарувчан ижтимоий тизимни
ўрганишга ўтиши керак. ХХ асрнинг охири ХХI асрнинг боши тезлашган 
ижтимоий жараёнлар, динамик ижтимоий ўзгаришлар даври. Бошқарувнинг 
инновацион усулисиз бизни биз билмай миллий чегаралар талофати кутмоқда. 
Шунинг учун, ХХI аср чақириғига муносиб жавоб бериш учун ижтимоий 
кенгликни ўзлаштиришнинг инновацион усули, ҳар хил ижтимоий 
ўзгаришларни фақат ўрганиб ва олдиндан айтиб берибгина қолмай, балки 
амалий ҳаётга фаол таъсир қилиш, башорат қилинган ижтимоий натижаларни 
олиш, мураккаб ижтимоий тизимларнинг ривожланишига таъсир кўрсатишга 
қодир воситалар излаш зарур. 
Жамият ҳолатига, ижтимоий касалликларга ташҳис қўйиш эмас, балки 
ижтимоий жараёнлар ва ҳодисаларга таъсир қилиш, уларни лойиҳалаш тобора 
социологиянинг предметига айланиб бормоқда. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling