Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ноаллел генлар узаро таъсири
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ажратилган соат 2
А Д А Б И Ё Т : М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М., Просвеҳение: 1979 75-91-б Г.В.Гуляев. "Генетика М., "Колос", 1977. 81-88-б С.Г. Инге- Вечтомов. Генетика с основами селекции М. Вўсшая школа, 1989. 39-54 б . Мавзу: Прокариотлардаги генетик таҳлил Ажратилган соат 2Асосий савол Бактериялардаги генетик аппарат ва трансформация ва трансдукция ҳодисалари. 1-савол баёни: Генетик рекомбинациялар бактерияларда фақат жинсий жараёнларда содир бўлади. Ушбу жараённинг содир бўлишида трансформация ва трансдукция ҳодисаларининг алоҳида ўрни бор. Тансформация жараёни 1928 йилда Ф.Гриффит томонидан микрорганизмларда кашф этилди. У тажрибасини пневдокок микроогрганизмларда олиб борди. Уларнинг икки хил колонияси мавжуд. 1-силлиқ колония, таркиби йирик ҳужайралардан, полисахаридли қопламдан ташкил топган. Ушбу қатлам фагоцитоздан ҳимоя қилади ва вирулентлик хусусиятига эга. 2) Дағал қатламдан иборат бўлиб, капсулалари ва вирулентлик хусусиятга эга эмас. Гриффит сичқон организмига юқори температура билан ишлов қилинган ёки вирулентлик хусусиятини йўқотган пневдококнинг биринчи турини ҳамда ҳеч қандай ишлов берилмаган иккинчи турини юборди. Унинг фикрича, сичқон ҳеч қандай касалликка чалинмаслиги керак эди. Натижа эса тескари бўлиб чиқди, яъни сичқон касалликка чалинди. Касалланган сичқонлар организмидан биринчи турга мансуб бўлган пневдококларни ажратиб олиш мумкин бўлди. Бундай ҳолатда вирулентлик хусусиятига эга бўлган пневдокок организмидан қандайдир воситалар орқали вирулентлик хусусиятини тикловчи генлар трансформация қилинди. Бундай ҳодисанинг сабабини 1944 О. Эйвери ва К. Мак-Леод ва И. Мак-К. Арти каби олимлар тушунтириб берди. Уларнинг фикрича, трансформация жараёнига ДНК жавоб берар экан. ДНК трансформацион қобилиятини препарат таркибидаги оқсил миқдори, РНК ва бошқа моддалар йўқ бўлган ҳолатда фаолият кўрсатар экан. ДНКнинг микроорганизмлар ҳужайрасига кириб бориши ва трансформация жараёнини бошқариш механизми ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Шу билан бир қаторда, трансформация жараёнининг кашф этилиши бактерияларни пайвандлаш учун восита бўлиб хизмат қилмоқда. Натижада бактериялар организмга ҳар хил келиб чиқиш хусусиятига эга бўлган ДНК киритишга муяссар бўлинди. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling