Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
– чизма. “Қишлоқхўжаликкимё” худудий акциядорлик
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
60407ad3790af
- Bu sahifa navigatsiya:
- Омбор мудири
2.2 – чизма. “Қишлоқхўжаликкимё” худудий акциядорлик
жамиятининг туманлараро филиал корхонасининг намунавий тузилмаси 27 Мазкур тизимда кимѐ корхоналари "Қишлоқхўжаликкимѐ" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (туманлараро) филиаллари базаларини ижарага олади ва ушбу ижара базаларида минерал ўғитлар заҳирасини яратиши белгилаб қўйилади. Унда ходимларнинг чекланган умумий сони - 13-15 киши ва шу жумладан: бошқарув ходимлари – 10, 12 кишини ташкил этади. Ижара база кимѐ корхонасининг омбори хисобланади, кимѐ корхонаси томонидан ушбу базага мухр ва бурчак штампи берилади. Ижара базада амалдаги қонунлар талабларига мувофиқ база бошлиғи, товаршунос, хисобчи - иқтисодчи ва омбор мудири лавозимлари ташкил этилади. Ушбу лавозимларга кимѐ корхонаси томонидан малакали мутахассислар ишга қабул қилинади ва улар билан моддий жавобгар шахс тўғрисида шартнома имзоланади. Ижара база кимѐ корхонасининг омбори хисобланади, кимѐ корхонаси томонидан ушбу базага мухр ва бурчак штампи берилади. База бошлиғи - умумий назорат, моддий жавобгар шахс хисобланади. Товаршунос - кирим-чиқим бўйича омборчи томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларга имзо қўяди, моддий жавобгар шахс хисобланади. Омборчи минерал ўғитларни чиқим қилгандан сўнг такдим этган хужжатларни тўғрилигини таҳлил қилиб, (барча хужжатларни солиштириб) миқдор ва суммани кўрсатган ҳолда ҳисобот юритади. У моддий жавобгар шахс хисобланади. Омбор мудири - темир йўлдан вагонларни қабул қилиш - топшириш, вагон пломбасини текшириш, юкнинг тўлиқлигига амин бўлиш, юкни вагондан тушириб олиш ва омборга киритишни ташкиллаштириш, кирим дафтарига қайд этиш, тах урувчи билан ўғитларни тезкор қолдиғини аниклайдиган ва КМК 2.0911-97 меъѐрларига мос ҳолда жойлаштириш - тахлашни ташкил этади, омбордан минерал ўғитларни (юк хатида кўрсатилган микдорда) транспорт воситасига юклаб, тарозидан ўтказиб, 28 чиқим хужжатларини қайд этиш китобига ҳақиқий микдорини қайд этиб чиқаради. Tax урувчи - ижара база омборига минерал ўғитларни жойлаштириш, тах уриш ва омбордан чиқариш даврида транспорт воситасига санаш имкониятини ҳисобга олган холда юклашни ташкил этиш, ишчиларни самарали ва техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатишига рахбарлик қилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling