Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Функционал йўналтирганлик бўйича
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
60407ad3790af
Функционал йўналтирганлик бўйича АСМ инфратузилмасида
иккита соҳани кўриш мумкин: бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳа ҳамда пировард маҳсулот истеъмолчига етиб боришини таъминлайдиган соҳа. Биринчи соҳа машина таъмир-таъминоти тармоғи, транспорт- мелиоратив, сув таъминоти ташкилотлари, агрономия, ветеринария, информация хизматлари, моддий-техника таъминоти ва электрлаштириш тизимларидан, иккинчи соҳа эса маҳсулотни тайѐрлаш, ташиш, сақлаш ташкилотларидан иборат. АСМ нормал ишлашини турли қадоқлаш материалларининг етарли миқдорисиз таъминлаш мумкин эмас. (7) Ишлаб чиқариш инфратузилмаси таркибига бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи қуйидаги тармоқлар киради: ишлаб чиқаришга йўналтирилган транспорт, таъмирлаш устахоналари, омбор хўжаликлари, коммуникация тизими ва телеграф, алоқа, электроэнергия узатиш линиялари, техник хизмат станциялари, сув таъминоти, буғ таъминоти, илмий – ишлаб чиқариш лабораториялари, ҳисоб марказлари.(1.2.-чизма) 17 1.2 - чизма. Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг шаклланиши Инфратузилманинг энг йирик тармоқларидан бири транспорт хўжалиги ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳаракати жараѐнини транспортсиз тасаввур қилиш қийин. Бу борада қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатаѐтган транспортлар фаолияти узоқ даврни ўз ичига олади. Даставвал қишлоқ хўжалигида транспорт вазифасини ўтаб келган иш ҳайвонларидан фойдаланилган. Етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчиларгача бўлган узлуксизлигини таъминлашга ишлаб чиқариш инфратузилмасининг иккинчи йирик тармоғи хизмат қилади. Бу тармоққа Ишлаб чиқариш инфратузилмаси Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқлар Транспорт Электроэнергияси узатиш линиялари Мелиорация ва ирригация иншоотлари Алоқа Моддий-техника таъминоти Тайѐрлов Омбор, элеватор хжаликлари Махсус хизмат ва бўлинмалар Агротехника хизмати Ўсимлик ҳимояси Ветеринария хизмати Сунъий Техник таъмирлаш Юридик Илмий ва информацион таъминот 18 маҳсулотларни саралаш, тайѐрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ бўлган жараѐнлар киради. Хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқарилгандан сўнг уни саралаш ва тайѐрлаш ишлари олиб борилади. Саралашда маҳсулот таркибидаги озуқа моддалари кўринишига қараб икки гуруҳга бўлинади. Бу эса, ўз навбатида, маҳсулотларни сақлаш учун тайѐргарлик кўришга имкон яратади. Чунки саралаш жараѐнида маҳсулотнинг пишиш даражаси, нави ва турига қараб, сақлаш дастури ишлаб чиқилади. Маҳсулотнинг қисмини қайта ишлашга топшириш, иккинчи бир қисмини эса сақлаш масаласи ҳал этилади. (23) Маҳсулотларни саралаш ишлари олиб борилмаса, саралаш жараѐнидаги эътиборсизлик ва камчиликлар туфайли исрофгарчиликка йўл қўйилиши мумкин. Сараланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш ишлари уларнинг сифатига катта таъсир кўрсатади. Умуман, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотнинг турига караб, уларни сақлаш учун замонавий омборхоналар ва совутгичлар қурилишини ташкил этиш керак. (8) Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотиш, яъни истеъмолчига етказиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада ҳозирги пайтда республикамизда тажриба йўқлиги ҳамда хўжаликлар бозор ҳолатини билмасликлари сабабли кўп ҳолларда касодга учрамоқда. Хўжаликларда маҳсулотни сотишдан аввал бозор конъюнктурасини билиш лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси маҳсулот ишлаб чиқармайди, балки уни ишлаб чиқариш учун зарур, бўлган шароитларни яратишни таъминлайди. Инфратузилма элементлари иқтисодиѐтнинг мазкур тизимга юклаган вазифаларнинг ўзига хос натижасидир. Бу вазифалар вақт ўтгани сари ўзгариб, асосий ишлаб чиқариш функциялари янада кенгайиб боради. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling