Таълим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети мухандислик технологияси


Download 211.29 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi211.29 Kb.
#1515197
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Abdurazzakova Sevinch Kurs ishi (2)

3– расм. Элекртофильтрлар
а – трубали; б – пластинали; 1 – чангли газ кирадиган штутсер; 2 - чўктирувчи трубасимон, пластинкасимон электродлар; 3 – нурланувчи электродлар; 4 – рама; 5- изоляторлар; 6 – силкитувчи қурилма; 7 – тозаланган газ чиқадиган штутсер.

3– расмда ШМК маркали бир сексияли вертикал нам электрофильтрлар кўрсатилган. Бу филтр газни сулфат кислота туманидан, селен ва мишяк заррачаларидан тозалаш учун ишлатилади. Пўлатдан ясалган силиндрсимон қобиқ (7) нинг ички қисми кислотага бардошли ғишт ва полиизобутилен юпқа қатлами билан қопланади. Қурилманинг қопқоғи қўрғошин листи билан ҳимоя қилинган. Қўрғошинли чўктирувчи электродлар (6) олти қиррали труба кўринишида тайёрланган. Бу электродлар қурилманинг юқори қисмига маҳкамланган панжара (5) га осиб қўйилган. Панжара пўлатдан тайёрланиб, қўрғошин билан қопланган. Олти қиррали ҳар бир трубанинг ўқи бўйлаб эркин ҳолатда нурланувчи электрод (4) осиб қўйилган. Нурланувчи электрод кўндаланг кесими юлдузча шаклига эга бўлган симдан тайёрланган. Бу симнинг юқориги қисми қурилма қобиғидан изолятсия қилинган рамага бириктирилиб, юк осиб қўйилган.


Нурланувчи электродларнинг рамаси тортгич (3) ёрдамида изолятор (2) га осиб қўйилган, изоляторлар эса қопқоқнинг қутичаларида маҳкамланган. Изоляторларнинг қутичалари электр иситгич билан таъминланган. Ушбу иситгичлар конденсаторлар юзасида намликнинг конденсатсияланиб қолишини ёʻқотади. Қобиқ (7) газнинг кириши ва чиқиши, буғни бериш, ушланган кислота ва шламни узатиш учун тегишли штутсерлар билан таъминланган. Қобиқнинг пастки қисмида икки қаторли газ тарқатувчи панжара (8) ўрнатилган.
Йиғилган кислота қобиқнинг пастки қисмида тўпланади ва иш давомида қурилмадан чиқариб турилади. Қурилма тўхтатилиб, иссиқ сув билан ювилгандан сўнг, йиғилган қаттиқ заррачалар шлам сифатида ташқарига чиқарилади.
Електр чўктириш қурилмасининг ишлаш принсипи чангли газларнинг
хусусияти, таркиби ва ҳароратига боғлиқ. Ҳарорат ва ҳавонинг молекуляр оғирлиги ортиши билан системадан ўтаётган токнинг миқдори кўпайиб боради. Чанг заррачаларининг катталиги камайиши билан қурилманинг фойдали иш коеффитсиенти камаяди.
Електрофильтрларнинг гидравлик қаршилиги жуда кичик (10 – 15 мм сув устуни). Бундай фильтрлар энг самарали қурилма ҳисобланиб, катта ҳажмдаги чангли газларни ажратиш учун ишлатилади. Электрофильтрлар электродларнинг ўрнатилишига кўра горизонтал ва вертикал ҳолда бўлади. Ҳудди шунингдек, газ аралашмаси таркибидаги заррачаларнинг ҳолатига кўра қуруқ ва нам электрофильтрлар бўлиши мумкин.
Електр чўктириш қурилмасининг тузилиши сода бўлса ҳам, унда борадиган жараён анча мураккабдир. Шу сабабли электр чўктириш қурилмаларини умумий ҳисоблаш усули ишлаб чиқилмаган. Ҳисоблаш пайтида тажрибадан олинган маълумотлардан фойдаланилади. Масалан, труба типидаги қурилмалар учун ток кучи Ж=0.3÷0.5 мА/м, пластинали қурилмалар учун Ж=0.1÷0.3 мА/м олинади; майдон кучланганлиги 450 кВ/м, иш кучланиши 35÷70 кВт, труба типидаги қурилмалар учун газнинг тезлиги ω=0.8÷ 1.5 м/с, пластинали қурилмалар учун ω=0.5÷1 м/с олинади.
Електрофильтрлар газ таркибида ўта майда заррачалар ва томчиларнинг консентратсияси кам бўлган пайтда уларни тўла тозалаш учун ишлатилади. Бундай қурилмалар, масалан, газ таркибидаги қимматбаҳо металларни ажратиб олишда, семент ва кўмир чангини тутиб қолиш учун, сулфат кислота ишлаб чиқаришда газ таркибидаги кислота томчиларини ажратиб олишда ишлатилади.


Download 211.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling