Таълим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети мухандислик технологияси


Download 211.29 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi211.29 Kb.
#1515197
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Abdurazzakova Sevinch Kurs ishi (2)

2 - расм.
1-корпус; 2-силкитувчи мослама; 3-енглар; 4-тақсимлаш решўткаси



Камчилиги: енглар тез ишдан чиқади ва тешиклари беркилиб қолади; юқори ҳароратдаги ва нам газларни тозалаш мумкин эмас. Юқори ҳароратли (қизиган) газларни тозалаш учун филтрнинг енглари жунгле газламаларга капрон толаларидан қўшиб тайёрланади. Бундан ташқари, филтр енглари сифатида шиша толали газламалар ҳам ишлатилади.
Енгсимон филтр
Матоли фильтрларда икки хил кўринишдаги филтрлаш материаллари қўлланилади. Уларга тўқиш станогида оддий материалдан тайёрланган фильтрлар ва механик аралаштириш, пресслаш, нина билан тешиш орқали олинадиган кигизлар, наматлар киради. Оддий филтрлаш матоларида иплар орасидаги ўтадиган тешикчалар размери 100-200 мкм гача бўлади.
Електрофильтрлар
Чангли газлар таркибидаги қаттиқ заррачаларни электр майдон таъсирида чўктириш бошқа чўктириш усулларига қараганда кўп афзалликларга эга. Чўктириш қурилмалари – сиклонларда, енгли фильтрларда, скрубберларда оғирлик кучи ва марказдан қочма кучлар таъсирида ўта майда заррачаларни чўктириш мумкин эмас.
Електрофильтрлар ёрдамида газ таркибидаги энг кичик, жумладан субмикронли (ўлчами 0.005 мкм дан катта) заррачаларни ушлаш мумкин. Бундай қурилмаларда газ аралашмаларини ажратиш даражаси 99.9% гача етади. Электрофильтрларнинг гидравлик қаршилиги 100÷150 Па гача бўлади, чангли газнинг ҳарорати -20 дан +5000С гача бўлиши мумкин.
Електрофилтрнинг камчилиги:

  • юқори метал ушлашлик;

  • ўлчамлари катта;

  • иш режимининг ўзгаришига таъсирчан;

чангинг портлаш ва ўт олиш хавфсизлигини таъминлашга юқори капитал сарфлар зарурлиги сабабли, электрофилтрдан газнинг сарфи катта бўлганда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу кунда газ бўйича иш унумдорлиги 1 млн м3/соат дан кўп бўлган электрофильтрлар мавжуд.
Електрофильтрлар нурланувчи (манфий зарядланган) ва чўктирувчи (мусбат зарядланган) электродлардан ташкил топган бўлади. Иккита электродлар ўртасида юқори кучланишли (У=35000÷70000 В) электр майдони ҳосил бўлади. Нурланувчи электрод сим шаклида, чўктирувчи электрод эса труба ёки пластина шаклида тайёрланади. Ушбу электродлар оралиғидаги масофа 100-200 мм бўлади.
Таркибида қаттиқ заррачалари бўлган газ оқими юқори кучланишли электр майдондан ўтганда ионизатсия ҳодисасига учрайди, яъни унинг молекулалари мусбат ва манфий зарядланган заррачаларга ажралади. Бунда бутунлай ионлашган газ қатлами чўғланиб, нур ва чарсиллаган овоз чиқаради. Бу сим нурланувчи электрод деб аталади. Манфий зарядланган чангнинг электронлари нурланувчи электроддан мусбат зарядланган чўктириш электродларига томон ҳаракат қилганда ўз ёʻлида қаттиқ заррачаларга учрайди ва уларни зарядлайди. Зарядланган заррачалар чўктириш электродига яқинлашганда ўзининг зарядини беради ва оғирлик кучи таъсирида чўкади.
Електрофильтрлар юқори кучланишли ўзгармас токда ишлайди, чунки ток ўзгарувчан бўлганда зарядланган заррачалар ўз ҳаракат ёʻналишини ўзгартириб, чўктириш электродларида чўкишга улгуролмай, газ билан қурилмадан чиқиб кетиши мумкин. Ўзгармас ток кучланиши 220-500 В бўлган ўзгарувчан токдан кучайтирувчи трансформатор ва тўғрилагич ёрдамида олинади. Электрофилтрнинг нурланувчи электродлари ток манбаининг манфий қутбига, чўктирувчи электродлари эса мусбат қутбига уланади.
Чўктириш электродининг тайёрланишига қараб трубали ва пластинали электрофильтрлар бўлади, бироқ уларнинг ишлаш режимида принсипиал
ф арқ ёʻқ. Электрофилтрнинг схемаси 23 – расмда кўрсатилган. Масалан, трубали электрофилтрда (23 – расм, а) трубаларнинг диаметри 150-300 мм бўлиб, уларнинг ўртасидан 2 мм ли симилар тортилган, улар нурланувчи электрод вазифасини бажаради. Тозаланиши керак бўлган газ қурилмасининг пастки қисмидан берилиб, трубаларнинг ичидан пастдан юқорига қараб ҳаракат қилади, ва тозалангандан сўнг юқоридан чиқиб кетади. Манфий электродлар (яъни симлар) умумий рамага осилган бўлиб, рамалар эса изоляторларнинг устига ўрнатилади. Электродларга ўтириб қолган чанглар махсус механизмлар ёрдамида тебрантирилиб, қурилманинг пастки конус қисмига туширилади.


Download 211.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling