Таълим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети мухандислик технологияси
Download 211.29 Kb.
|
Abdurazzakova Sevinch Kurs ishi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 - расм. Филтр тўсиқ ва чўкма қатлами орқали суюқликнинг ўтиш схемаси
- Саноат фильтрлари
- Матоли фильтрлар .
II. Асосий қисм.
1.Фильтрлар Филтрлаш (лотинча сўз - филтрум) деб бир хиллик бўлмаган системаларни ғовакли тўсиқлар ёрдамида ажратиб олишга айтилади. Филтрлаш жараёнида суюқликлардан кўп фазали чанглар аралашмаларини ажратиш мумкин. Ушбу аппаратларда чангли газни тозалаш жараёни тозаланувчи газни ғоваксимон материалдан ўтказиш ва бунда газ ўтиб кетиб, унинг таркибидаги чанг зарралари эса материалда ушланиб қолинишига асослангандир. Филтр материаллари турли структурага эга бўлиб, улар асосан қуйидаги турларига бўлинади: 1) Ғоваксимон эгилувчан тўсиқлар: - табиий, синтетик ёки минерал толалардан тўқилган матолар; тўқилмаган толали материалдан тайёрланган - кигизлар, қоғозлар, картонлар, толали бордонлар, толали ўрамлар; серғовак листлар – ғалвирак резина, пенополиуретан, мембранали фильтрлар. 2) Ярим қаттиқ ғоваксимон тўсиқлар: - таянч мосламаларга ёки икки таянч орасига қисилган толалар, қириндилар қатлами, тўқилган сеткалар. З) Қаттиқ ғоваксимон тўсиқлар: - донасимон материаллар – керамика, пластмасса, пресланган ёки яхлитланган металл кукунлари, ғоваксимон шишалар ёки пластмассалар, углеграфит материаллари ва шу кабилар; толасимон материаллар - металл ва шиша толалардан шаклланган қатламлар, металл сеткалар, тешилган листлар. Газларни тозалаш жараёнида чанг зарралари филтр материалига яқинлашади ва у билан тўқнашади. Шунда чанг зарралари материалнинг ғовакликларида ушланиб қолади, газ эса ўтиб кетади. Тозалаш жараёни давомида зарралар қатлами қалинлашиб боради ва қалинлашган зарралар қатламининг ўзи ҳам филтрлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Қатлам қалинлашган сари филтрнинг қаршилиги ортиб боради, яъни ҳавонинг ўтиши қийинлашади. Бунинг натижасида филтрнинг ғоваклиги камайиб, унинг қаршилиги ортиб боради. Шунда уни алмаштириш ёки регенератсия қилиш лозим бўлади. 1 - расм. Филтр тўсиқ ва чўкма қатлами орқали суюқликнинг ўтиш схемаси Филтрлаш жараёни босимлар фарқи ёки марказдан қочма кучлар майдони таъсирида амалга оширилади. Филтрлаш интенсивлиги суспензия сифати, яъни дисперс фаза чўкмаси қаршилигининг миқдорига, картон, шилимшиқ ва коллоид моддалар бор-ёʻқлигига боғлиқдир. Турли жинсли системаларни ажратиш пайтида филтр конструксияси ёки филтрловчи сентрифуга, филтр тўсиқ ва филтрлаш режимларини танлаш зарурати туғилади. Кимё, озиқ – овқат ва бошқа саноатларда чўкма ҳосил қилиш ёʻли билан филтрлаш кенг тарқалган. Масалан, шакарпазликда филтрлаш қиёмларни тозалаш, чўкмани сатуратсион шарбатдан ажратиш учун қўлланилади. Пиво пиширишда эса, ушбу жараён суслодан қаттиқ фазани ажратиш ва тайёр маҳсулотни тиндириш учун ишлатилади. Ундан ташқари, винопазлик, ликер – ароқ ва шарбатлар ишлаб чиқариш саноатларида филтрлаш жараёнидан кенг миқёсда фойдаланилади. Кимё, нон пишириш, тегирмон ва спирт саноатларида газларни тозалаш учун филтрлаш жараёни ишлатилади. Филтрлаш жараёнида сиқилувчи ва сиқилмайдиган чўкмалар ҳосил бўлади. Сиқилувчи чўкма заррачалари босим ортиши билан қатлам деформатсияга учрайди ва унинг ўлчами камаяди. Сиқилмайдиган чўкмада босим кўпайиши билан қатлам шакли ва ўлчами ўзгармайди. Амалда филтрлашдан кейин қуйидаги қўшимча жараёнлар қўлланилади: - чўкмани ювиш; - чўкмани ҳаво ёки инерт газлар оқими билан тозалаш; - чўкмани қуритиш. Филтрлаш жараёнининг унумдорлиги ва олинган филтратнинг тозалиги филтр тўсиқлар хусусиятларига боғлиқ. Филтр тўсиқлар ғовак, тешиклари катта ва гидравлик қаршилиги кичик бўлиши керак. Филтр тўсиқлар тузилишига қараб эгилувчан ва эгилмас бўлади. Филтр тўсиқлар тепа ва остки қисмидаги босимларнинг фарқи филтрлаш жараёнининг харакатлантирувчи кучи деб ҳисобланади. Фильтрлар қайси мақсадда ишлатилишига, ҳамда газларни чиқиш ва кириш консентратсияларига қараб, улар шартли равишда 3 синфга бўлинади: 1. Чуқур тозаловчи фильтрлар (юқори самарадорли ёки абсолют фильтрлар), уларнинг тозалаш даражаси 99% ни ташкил этади. Тозаланувчи газ консентратсияси - 1мг/м2 дан юқори бўлмаслиги лозим. Бундай фильтрлар ишлаб чиқаришда ажралиб чиқувчи ўта заҳарли зарраларни тозалашда ишлатилади, шунинг учун фильтрлар ишлатилгандан сўнг регенератсия (қайта тикланмайди) қилинмайди. 2. Ҳаво фильтрлари - вентилятсия (шамоллатиш) ва совитиш тизимларида қўлланади. Филтрлаш жараёни газ тезлиги юқори - 2,5 - 3 м/сек ва тозаланувчи газ консентратсияси - 50 мг/м3 гача бўлганда қўлланилади. Фильтрлар ишлатилгандан сўнг регенератсия қилиниши ёки қилинмаслиги мумкин. Саноат фильтрлари – саноатда кўплаб ажралувчи чангли газларни тозалашда ва чангларни консентратсияси - 60 г/м3 гача бўлганда ишлатилади. Фильтрлар ишлатилгандан кейин регенератсия қилинади. Матоли фильтрлар. Саноатда бундай фильтрлар кенг тарқалган. Кейинги пайтда юқори ҳароратга ва агрессив муҳитга чидамли матоларни яратилиши бундай фильтрларни ишлатиш имконини оширмоқда. Энг кўп ишлатиладиган фильтрларга енгсимон фильтрлар киради. Ушбу филтр корпуси металл шкаф кўринишида ишланган бўлиб, ички қисми вертикал тўсиқлар билан ажратилган сексиялардан иборат. Ҳар бир сексияда енгсимон фильтрлар мажмуаси жойлаштирилган. Фильтрларнинг юқори қисми қисилган бўлиб, махсус рамага осилган. Рама силкитувчи механизмга уланган. Енгсимон филтрнинг пастки қисмида чанг йиғиш бункери жойлаштирилган. Фильтрларда чангни тўпланишига қараб силкитиш навбатма навбат ҳар бир сексияда алоҳида ўтказилади. Ажралган чанглар бункернинг пастки қисмидан шнек ёрдамида чиқариб юборилади. Енгли фильтрларда юқори ҳароратли газ аралашмаларини тозалаш мумкин эмас. Агар филтрнинг енглари пахтали газламадан бўлса, у 650С да, жунгле газламадан бўлса 80-900С гача ишлайди. Енгли фильтрларда майда дисперс газ аралашмаларининг тозаланиш ҳарорати 60-700С га тенг. Download 211.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling