Таълим вазирлиги и. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети мухандислик технологияси


– расм. Трубали нам электрофилтр


Download 211.29 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi211.29 Kb.
#1515197
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Abdurazzakova Sevinch Kurs ishi (2)

4 – расм.
Трубали нам электрофилтр:
1 – қопқоқ қутичаси; 2 – изоляторлар; 3 – тортгич; 4 – нурланувчи электродлар; 5 – панжара; 6 - чўктирувчи электродлар; 7 – силиндирсимон қобиқ; 8 – икки қаторли газ тақсимловчи панжара.
2 . Газларни электр фильтрларда тозалаш.
Электр фильтрларда газларни тозалаш электр кучи таъсирида олиб борилади. Бунда чанг зарралари кучли электр магнит майдонида зарядланиб электродларга ёпишади.
Чанг зарралари

Расм 5. Трубкали электрофильтр
1-тиндирувчи электрод; 2- тозаловчи(тожланувчи) электрод; 3- рама; -4-силкитувчи мослама; 5-эл.изолятор.
Электр фильтрлар катта ҳажмдаги газларни тозалашга мўлжалланган. Чанг зарралари 0,01-100 мкм, ҳарорати 400-450 0С да ҳам ишлайди. Гидравлик қаршилиги 150 Па. Чангли газ электрофильтрнинг қуйи қисмидан берилади. Шунда чангли газ электродлар жойлашган каналлар орқали ўтганда чанг зарралари электродларга берилган электр кучланишининг таъсирида ҳосил бўлган электр магнит майдони оқибатида зарядланади ва электродларга илашиб ёпишиб қолади. Тозаланган газ аппаратнинг юқори қисмидан чиқариб юборилади. Чанг зарраларининг қавати электродларда қалинлашгандан сўнг электр токи ўчирилади ва силкитувчи мослама

ёрдамида илашган чанг зарралари электродлардан ҳалос этилади ва ажратилган чанг зарралари аппаратнинг пастки бункеридан чиқариб юборилади.


Газларни аппаратга бериш тартиби орқали электрофильтрлар бир-биридан фарқ қилади. Электрофильтрлар қуруқ ва ҳўл хилларига бўлинади.
Қуруқ электрофильтрлар. Ушбу электрофильтрларнинг корпуси 2500С ҳароратга ва 500 Па босимга ёки 3500 Па ли вакуумга мўлжалланган бўлади. Улар иссиқлик электростанциялари, барабанли печлар, цемент заводларининг хом ашё тегирмонларида ҳосил бўлган тутун газларини тозалашга ишлатилади, чунки ушбу манбаларнинг тутун газларида майда дисперс чанг зарралари кўплаб учрайди.
УГ типдаги электрофильтрларнинг УГ-1, УГ-2, УГ-3 хиллари бўлиб, улар асосан электродларда ўрнатилган электродларнинг баландлиги бўйича бир- биридан фарқланадилар. УГ-1 да электрод баландлиги 4 м, УГ-2 да ¬7,5 м бўлади. Электр майдонининг баландлиги УГ-1 ва УГ-2 да 2,5 м ни ташкил этади. УГ-3 да баландлиги 12 м ни, электр майдонинг баландлиги эса 4 м ни ташкил этади. ОГП типдаги унифицирланган электрофильтрлар кимё, рангли металл(кул чанглари), нефт кимё(катализатор чанглари) ва шу каби бошқа саноатларнинг 425 0С ҳароратгача бўлган газларини чангдан тозалаш учун қўлланилади. Уларда тиндирувчи электродлар пластина кўринишида ишлаб чиқилади. Пластиналар диаметри 8 мм ли пўлат симлардан тайёрланади.
СГ типдаги электрофильтрлар нефт крекингида ишлатиладиган чангсимон катализаторларнинг чангларини, реактор ва печлардан чиқадиган чангларни, қурум(қора куя) ишлаб чиқаришда ажраладиган портловчи қурум аралашмаларини тозалашда қўлланилади. Ҳавони электрофильтрларга сўрилишини олдини олиш учун улар босим остида (150 Па гача) ишлаши
керак. Газларни ҳарорати 250 0С дан ошмаслиги лозим.
УВ типдаги унифирцирланган электрофильтрлар вертикал, қуруқ, пластинали кўринишда бўлиб. 250 0С гача ҳароратда ишлайди ва саноатнинг турли аспирацион ҳаволарини, ҳамда тутун газларини тозалаш учун ишлатилади. Газларни электрофильтрнинг актив кесма юзасидаги тезлиги 1 м/сек дан ошмаслиги лозим.
УВВ типдаги электрофильтрлар ҳам унифирцирланган кўринишда бўлиб, кўпинча кўмир таркибли чангли газларни ушлаб қолиш учун ишлатилади.
Ҳўл электрофильтрлар кокс кимё заводларининг генератор газларини, мойсимон туманларини, смолаларини тозалаш учун ишлатилади. Улар 500С гача ҳарорат, 40 кПа босим ёки 5 кПа вакуумга мўлжалланган бўлади.
Электрофильтрларда назарий тозалаш даражасини қуйидаги формула орқали аниқланади. (% да).
Трубкали электрофильтр учун:

пластинкали электрофильтр учун:

бу ерда: -зарраларни чўктирувчи электродларга
ҳаракат тезлиги, м/с.
-газларни электрофильтр ичидаги активлиги, м/с.

Л-электр майдони узунлиги, м.


Р-чўктирувчи электродни радиуси, м.
ҳ-чўктирувчи(тиндирувчи) ва тожланувчи электродлар ўртаси
даги масофа, м.
Зарраларни ҳаракат тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
2≥1 мкм. бўлади)
д2≤1 мкм. бўлганда:

бу ерда: Е-электрофильтрдаги электр майдони кучланиши, В/м;
д2-зарра диаметри, м; -газ қовушқоқлигини динамик коэффициенти, Па·с.
Ск - Кенингам-Милликен тузатиши.

(А=0,815-1,63 га тенг бўлган саноқли коэффициент, -газ молекуласини ўртача ҳаракат масофаси, м =10-7 м.)
Юқорида келтирилган формулалар яқинлаштирилган маълумотларни беради.




Download 211.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling