Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Мавзу: Айиқтовонкабилар аждодчаси – Ranunculidae


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Мавзу: Айиқтовонкабилар аждодчаси – Ranunculidae 
Айиқтовонкабилар аждодчаси . Бу аждодчага мансуб ўсимликларнинг 
кўпчилиги ўт ўсимликлар. Уларнинг гуллари икки жинсли баъзан, бир 
жинсли актиноморф ёки зигоморф, ҳашоратлар ёки шамол ёрдамида 
чангланади. Аждодча 4 та қабилани ўз ичига олади. Шулардан қуйидагилрга 
тўхтаб ўтамиз. 
1. Айиқтованнамолар кабиласи – Ranunculales.
Бу қабила бир нечта оилалардан ташкил топган. Улардан Айиктовондошлар, 
Зиркдошлар оилаларининг вакиллари бизнинг шароитимизда ҳам учрайди.
1. 
Айиқтовандошлар оиласи – Ranunculасеае 
Бу оиланинг 45 туркумга мансуб 2000дан ортиқ тури ер юзининг ўрта, совуқ 
ва мўътадил иқлимли кенгликларида тарқалган. Ўрта Осиёда 200 дан ортиқ 
тури, турли экологик шароитларда ўсишга мослашган. Уларнинг кўпчилиги 
кўп йиллик ўтсимон, илдизпояли ўсимликлар; Барглари кетма- кет, 
айримлари қарама – қарши жойлашган, оддий, четки қирралари бўлмали, 
панжасимон тузилишга эга. Тўпгуллари шингил, бошоқсимон. Гуллари икки 
ёки бир жинсли , актиноморф ёки зигоморф. Гултожбаргларининг ранги иш 
рангли хар- хил – оқ, сариқ, хаворанг, оч қизил, бинафша. Гулқургони 
мураккаб ёки оддий. Чангчилари куп сонли, уруғчиси 1-5 тагача, баъзан бир 
нечта мева баргчаларини қушилишидан ҳосил бўлган. Тугунчаси устки. Оила 
вакилларининг гул формуласи бир ҳил эмас.
Масалан: Айиқтовонда * ♀♂ Са

Со
5
А~G~ 
Суғур ўтда ♀♂ * Са
5
Со~А~G~
Меваси баргакча, тупбаргак ёки кўсакча, баъзан резевор мева. 
Оила вакилларининг деярли ҳаммасида алкалоид,ва глюкозидлар учрайди. 
Айиқтовондошлар оиласининг кенг тарқалган вакиллари:
1. Ўрмаловчи айиқтовон (Ranuncukus repens). Кўп йиллик илдиз пояли ўт 
ўсимлик бўлиб, ариқ ва сой бўйларида ўсади. Пояси ер бағирлаб ёки ердан 
кўтарилиб туради. Барглари бандли, 1-2 марта 3 бўлак қисмларга бўлинган.
Гуллари тўгри, икки жинсли, кўшгулқурғонли. Косача барги 5 та, тожибарги 
5 та, олтин сариқ рангли, доира бўлиб жойлашган. Ҳар қайси тожибаргнинг 
остида ширадон чуқурчалари бор. Чангчи ва Уруғчилари чексиз. Тугунчаси 
устки. Меваси бир уруғли ёнғоқчалардан иборат тўп мева.
2.Суғир ўт (Аdonis). Бу туркум вакилларидан Ўзбекистонда Туркистон суғур 
ўти (А.Chrysociatus) Зарафшон, Олой, Туркистон тоғ тизмаларининг майин 
тупроқли ёнбағирларида тарқалган. Гуллари йирик, сариқ гулли, ўзига ҳос 
бадбўй хид тарқатади. Табобатда дори олиш учун ишлатилади. Таркибида 
адонизин алкалоиди учрайди. 
3. Исфарак (Delphinium )- Бу туркумга бир йиллик ва икки йилик 
ўсимликлар киради. Гуллари зигоморф. Гул қўрғони оддий, гулкосачасимон, 
чангчи ва уриғчилари чексиз. Ўзбекистонда унинг Delphinium semibarbatum
тури, тоғ олди зоналарида тарқалган.


56 
4. Илончуп (Сlimatus orientalis), Седана (Nigella sativa), Сув йиғар (Aqvilegia 
tianschanica) каби турлари учрайди. 
2. Зиркдошлар оиласи - Berberidiасеае
Бу оиланинг 12 та туркуми, 600 та тури ер Юзининг турли иқлим 
шароитларида тарқалаган. Улар куп йиллик ўт ва бута ўсимлик. Барглари 
оддий ёки мураккаб . Тўпгулли сочоқ. Гуллари икки жинсли. Гул қурғони 2-
4 доира бўлиб жойлашган, баъзан гул қургонсиз.
Гул формуласи: * ♀♂ P
4+9
А
3+3
G
(2-3)
Меваси резавор мева, кусак ёки ёнғоқсимон. Оиланинг Ўзбекистонда зирк, 
ерсовун деб аталувчи, туркумлари учрайди. 
Зиркнинг Ўрта Осиёда қора зирк (Berberis oblongo), Оддий зирк 
(B. Vulgaris), қизил зирк (B. Integrima) каби турлари тарқалган. Улардан 
медицинада доривор ўсимлик сифатида фойдаланилади.
1. Кўкноринамолар қабиласи – Papaverales.
Бу қабилага асосан ўт ўсимликлар киради. Барглари оддий, кетма- кет 
жойлашган. Гуллари якка ёки сочоқ тупгулли, актиноморф ёки зиготоморф. 
Ҳозирги вақтда қабила 3 та оиладан ташкил топган. Буларга – 
Кўкнордошлар, Хипекоумдошлар, Шоторадошлар киради. 
Кукнордошлар оиласи – Papaverасеае.
Оиланинг 30 га яқин туркуми, 600 дан ортиқ тури Шарқий Осиёда, Жанубий 
ва Шимолий Америкада, Ўрта ер денгизи атрофларида тарқалган. 
Ўзбекистонда оиланинг 6 тури учрайди. Улар бир йиллик ва кўп йиллик ўт 
ўсимликлар. Тропик минтақаларда дарахт ва бута шаклдагилари ҳам 
тарқалган. Оила вакиллари танасида сутга ўхшаш суюқ модданинг бўлиши 
билан харакатланади. Барглари кўпинча патсимон қирқилган, кетма-кет 
жойлашган. Гуллари тўғри, баъзан нотўғри, косача барглари 2 та тезда 
тушиб кетади, гултожибарги 4 та, чангчиси 2-4 ёки чексиз, уруғчиси 2 та ёки 
бир нечта мевабаргли, тугунчаси устки, меваси кўсакча ёки ёнғокча . 
Оиланинг гул формуласи: * Са
2
♀♂Со
4
А
2-4
, ~G
(2),( ~)
Оила вакиллари: 
1. 
Кукнори (Papaver somniferum). Бир йиллик ўт ўсимлик. Бўйи 1 м. гача 
етиб боради. Бу ўсимлик оқимтир сўт ширасига бой. Сут шираси таркибида 
медицинада мухим ахамиятга эга бўлган, морфин, кодеин, папаверинга 
ўхшаш 20 дан ортиқ алкалоидлар учрайди. Унинг уруғ таркибидан 50 % гача 
ёғ олинади. У турли мақсаларда ишлатилади.
2. 
Лолакизгалдок ёки қизилгулли кукнори (R. Pavonium). Бир йиллик 
ўсимлик. Пояси, барглари ва меваси туклар билан қопланган. Меваси
кўсакча думалоқ. Тоғ ва адирларда, воҳоларда, бог ва экинзорларда учрайди. 
3. 
Қизғолдок (Roemeria refracta). Бир йиллик ўсимлик. Воҳа ва адирларда, 
боғ ва йўл ёқаларида учрайди. 
4. 
Ўрмон қора (Glacium fimbrilligerum). Икки йиллик ўсимлик. Бўйи 25-60 
см. гултожибарги оч сариқ. Меваси кўсакча. Тоғли зоналарда, майда шағал 
тошли ёнбағирларида учради.
3. Ахамияти: Бу оилага мансуб ўсимликларда алкалоидлар кўп 
бўлганлигидан, уларни талай турлари захарли ҳисобланади. Кўкнорининг


57 
опий берадиган навидан морфин, кодеин, папаверин олинганлиги учун, 
улардан медитсинада дори сифатида фойдаланилади. Булардан ташқари 
гултожибаргларидан озиқ - овқат саноатида ишлатса бўладиган бўёк 
олинади. Айрим турлари манзарали ўсимлик сифатида экиб ўстирилади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling