Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жихозлаш
- Рассом безакчи
А.Барто «Уйинчоқлар»
А.Бартонинг «Ўйинчоқлар» деб номланган шеърларига иллюстрациялар чизиш. А.Барто «Ўйинчоқлар» шеърига, матнларига қўшиқ ва куйлар ўйлаб топиш, ѐки илгари эшитилган таниш куйлардан фойдаланиш. Мақсадлар: ифодали ўқиш малакасини шакллантириш. Ўқувчиларни оғзаки саводхонлик нутқини kўникмаларини хосил қилиш, уни луғат билан ишлаш хисобига бойитиш, чиройли эстетик дидини ривожлантириш мусиқа мавзусини хиссий қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш, шеърларига куйлар танлашни ўрганиш. Жихозлаш: Альбом тайѐрлаш учун катта бўлмаган қоғоз варақлари ѐки расм чизиш альбоми титул варағи (муқова) олдиндан тайѐрлаб қўйилади. Дарснинг бориши 1. Ташкилий қисм 2. Мақсад йўл-йўриқлари 3. Топишмоқлар билан ишлаш 1) Ўқувчилар томонидан топишмоқ ўқиш ва топиш. 2) Саволларга жавоблар бериш: - Сиз топиб олган буюмни бир сўз билан нима деб аташ мумкин? - Биз нима ҳақида гапирамиз, куйлаймиз, нимани чизамиз? 3) Шеър, матнлар билан ишлаш 70 Рассом безакчи 1. Ўқувчиларга тайѐрланган «Коптокча» шеърини ўқиш. 2. Саволларга жавоблар. - Коптокча қайерга тушиб қолди? - Диѐра ўз ўйинчоғига қандай муносабатда бўлди? - Шеърнинг охирги сатрларини қандай ўқиш керак? 3. Шеърни қайтадан ўқиш (3-4 ўқувчи) 4. Коптокни ҳақиқий коптокка қараб туриб альбомнинг биринчи варағига чизиш. 5. «Коптокча» шеърига куй танлаш, алоҳида ўқувчилар томонидан ижро қилиш. Ўқитувчи ўқувчиларнинг «Копток» шеърига танлаган куйларини фортопианода чалиб бериши мумкин.Ўқитувчи шеърнинг охирги мисраларини қандай узилишлар билан куйга солишга эътиборини қаратади. Физминутка «Бузоқча» шеъридаги сўз ижроси ҳаракатларини кузатиш. «Қуѐнча» асарининг тексти бўйича ишлаш. 1)Ўқувчи томонидан тайѐрланган шеър ўқиш. 2)Саволларга жавоблар: - Қуѐнчанинг эгаси яхшими? Нима учун? - Шеър сатрини қандай ўқиш керак? 3)Ўқитувчилар томонидан шеърни қайта ўқиш (3-4 ўқувчи) 4)Ўйинчоқни ўзига қараб альбомнинг иккинчи варағига тасвирлаб чизиш. 5)Шеърни ѐддан ўқиш. «Қуѐнча» шеъри матнига таниш куйини танлаш, бир қатор талабалар томонидан куй топиш, (ўқитувчи куйни фортопианода ижро этиб бериши мумкин). «Самолѐт» шеъри матни устида ишлаш. 6) Тайѐрланган ўқувчи томонидан шеърни дастлабки ўқиб бериш. 7) Саволга жавоб: - Шеър сатрини қандай ифодали билан ўқиш керак? 8) 3-4 ўқувчи томонидан шеър ўқиш. 9) Саволга жавоб: - Ўз ўйинчоқларингизга ва ўйинчоқлар ясовчиларга қандай муносабатда бўлиш керак? Физминутка («Самолѐт» шеърини ўқувчилар томонидан хор бўлиб, мусиқа жўрлигида ижро этиш). 10) Ўқувчилар томонидан самолѐт расмини чизиш 11) Луғат билан ишлаш. Фюзележ, стабилизатор, копот (луғат билан ишлаш, самолѐт расмини чизиш жараѐнида ўтилади). 12)Ўтилганларни расми чизилган варақларни титул вароғи-муқовани бирлаштириб – албом тайѐрлаш. 13)«Грузовик» , «кемача» шеърлари билан «Жонли» китоб. 14) Дарс якуни. 71 Эслатма: интеграциялашган дарсни мусиқа ва тасвирий санъат ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўтказишлари мумкин. Шундай қилиб эстетик курсда учта предметни интеграциаллашиши катта аҳамият касб этади. Бундай дарслар ўқувчилар ранг ва товушлар дунѐсига киришига ѐрдам бериб, уларни ѐзма ва оғзаки нутқларининг ривожланиши ва бойишига ѐрдам беради, санъат асарларини қадрлаш, қадрдон табиий муҳитни гўзалликлари ва бойликларини қадрлаш малакаларини ҳосил қилади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling