Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
-синфда интеграциялашган дарс (математика+табиатшунослик)
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)
3-синфда интеграциялашган дарс (математика+табиатшунослик)
фрагменти Дарснинг мавзуси: Ҳаракатга доир масала. Ўқитувчи:- келинг, кўпхадли сонларни эслайлик.Дафтарингизга қуйидаги сонларни ѐзинг: 40204506, 326925, 150000000, 32482. Сонларни ортиб бориш тартибида ўқинг. Энг катта сонни айтинг. Бундай катта сон нимани билдириши мумкин (болалар ўз тахминларини айтадилар). Ўқитувчи:- бу сон ердан -қуѐшгача бўлган масофани билдиради. Бу жуда катта километрлар сони, уни тасаввур қилиш қийин. Агар биз қуѐшга аравада борадиган бўлсак, бизга 500 йил керак бўлар эди. Бу неча асрга тенг? Болалар:- 5 асрга. Ўқитувчи:- одамлар автомобилни ихтиро қилдилар. Энди бу йўлни босиб ўтиш учун 5 марта кам вақт керак бўлади. Бу қанча? Болалар:- 100 йил. Ўқитувчи:- самолѐтда эса 10 йил учиш керак. Бу неча ой? Болалар: -120 ой. Ўқитувчи:- ракета эса бу йўлни 1йилда босиб ўтади. Агар йилнинг кун ҳисобида ўлчасак, бу неча кун? Болалар: -366 кун. Ўқитувчи:- Қуѐш нури бу масофани 8 минутда босиб ўтади. Агар биринчи қуѐш қизчани эрталаб соат 7да уйғотиб юборган бўлса, қуѐш соат нечада чиққанлигини ҳисобланг. Болалар:- соат 6-ю 52 минутда. Ўқитувчи: - қуѐшгача учиб бориш мумкинми? Болалар:- йўқ, чунки бу жуда ҳам узоқ, амалда мумкин ҳам эмас. Негаки қуѐшнинг температураси жуда юқори. Ўқитувчи:- Қуѐш- планетами? Болалар: -йўқ. Бу сайѐра. Ўқитувчи:- ерга энг яқин бўлган – Марс ва Венера. Ўқитувчи:-ерга ҳаммадан қайси сайѐра яқин? Сайѐралардаги ҳаѐт шароитларини таққосласак, қайси сайѐрадаги ҳаѐт шароити Ердаги ҳаѐт шароитларига яқинроқ бўлади. Оғзаки иш. Ер яқинидаги орбитага чиқиш учун бир космик тезликда ҳаракат қилиш керак.У 8км/с га тенг. Ҳисоблаб кўрингчи, бу бир минутдан кейин бизнинг кемамиз Ердан қандай масофада бўлади? Болалар:- 60*8=480км. Ўқитувчи:- биз ҳаѐт шароитлари буйича Марс ердаги ҳаѐт шароитларига яқинлиги ҳақида гапирган эдик. Кемамиз Марсга етиши учун кема иккинчи 81 тезликда ҳаракат қилиши лозим. Иккинчи космик тезлик биринчисига қараганда 3км/с га кўп. Ракета 3 минут ичида қандай масофани босиб ўтади? Болалар:-3мин.180сек.,демак масофа 1980км.га тенг. Ўқитувчи:- биз Ердан Марсгача бўлган масофанинг қанчалигини, кема қандай тезлик билан ҳаракат қилишини биламиз. Марсга етиб бориш учун қанча вақт талаб этилишини уйда мустақил равишда ҳисоблаб чиқишга уриниб кўринг. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling