Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)
бошқа предметлар билан алоқаси.
Кичик ѐшдаги ўқувчиларнинг иқтисодий тушунчаларини ўзлаштиришида предметлараро алоқалар катта ѐрдам беради. Бошланғич синфлардаги «Теварак атрофимиздаги олам», «Меҳнат таьлими», «Тасвирий саньат» дарслари инсоният томонидан фойдаланиладиган меҳнат воситаларини турли томондан табиий материал сифатида, унинг хоссалари, амалий аҳамияти жиҳатидан очиб беради. Бу билан предметлараро алоқа иқтисодий тафаккурни ҳар томонлама ривожлантиришга, унинг прогматик йўналганлигини шакллантиришга имкон беради. Кичик мактаб ѐшдаги боланинг ақл-идроки табиат ва жамияти ўраб турган оламдаги кўп қиррали муносабатларнинг, иқтисодий ва эгологик муносабатларнинг қарор топиши ва ривожланиши учун яхши заминдир. Шуни ҳам эьтиборга олиш керакки, боланинг онгида теварак атрофдаги олам ҳақидаги – кишилар, ҳайвонлар, ўсимликлар, жонсиз табиат тўғрисидаги тасаввур ва билимлар. Фақат механик равишда тўпланиб бормайди, улар боланинг оламни тушунишини ва унга муносабатини шакллантиради, аҳлоқий сифатларга ва ўзининг табиатга аралашуви учун масъулиятини сезишга таъсир этади. Бошланғич- мактаб шахснинг қарор топиши, унда экологик маданиятнинг табиий ва ижтимоий муҳитга бўлган кўп қиррали муносабатларнинг шаклланишида муҳим босқичдир. 6 ѐшдан 10 ѐшгача бўлган даврда бола ўзининг шахсий ривожланишида ахборотларни ўзлаштириб олиш ҳажми бўйича, муҳим йўлни босиб ўтадики, бундан кейинги ҳеч бир ѐшни бу давр билан таққослаб бўлмайди. Бунга боланинг ривожланишидаги табиий шарт-шароитлар ва педагогнинг ўқув тарбия жараѐнида улардан фойдаланиш малакаси ѐрдам беради. 77 Ахборот назарияси мутахассислари бошланғич таълимнинг тугаллаш даврига келиб инсон 95% ахборот олади, булар дастлабки ва такрорланмас билимлардир. Ўрта мактаб ва олий ўқув юртида эгалланадиган билимлар асосан аввал ҳосил қилинган билимлардир. Масалан, интеграл ҳисоб-бу чексиз кичик миқдорларни қўшишдир, дифференциал ҳисоб интеграл ҳисобга тескари амалдан иборат ва ҳоказо. Ўқувчи мактабда базавий фанларни ўрганар экан, турлича, лекин маълум даражада бир бири билан боғланган ўқув фанлари қамраб оладиган ягона ва бўлинмас оламни идрок қилишга тайѐрланади. Ўқувчиларни иқтисодий тарбиялашнинг асосий механизми улар бевосита уддалай оладиган иқтисодий фаолиятдир.Ижтимоий фойдали ишлаб чиқариш меҳнати ўқувчиларда бирор ишни самарали ташкил этиш малакаларини, маҳсулот чиқаришнинг планлаштирилиши, уни тайѐрлаш учун сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатларни нормаллаштириш, юқори сифали махсулот чиқаришга эришиш учун замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш кераклиги ҳақидаги тушунчаларни хосил қилади. Ўқувчиларни иқтисодий фаолиятга жалб қилиш жараѐнида уларда иқтисодий муаммоларни тушуниш тажрибаси тўпланиб боради, янги формациядаги тадбиркорнинг аҳлоқий сифатлари, дунѐқараш ва иқтисодий эътиқод шаклланади. Натижада болалар ўз ота-оналарини, уларнинг муаммоларини яхшироқ тушунадилар, оилавий ўзаро муносабат яхшиланади, ўқувчида оила бюджетига жонли қизиқиш уйгонади, шахсий истеъмолидаги буюмларга электр энергияси, озиқ-овқат махсулотлари истеъмолида тежамкорлик пайдо булади. Иқтисодий таълим ва тарбия ўқувчидан турли хилдаги илмий фанларга (табиийки, булар иқтисодиѐт билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак) доир чуқур ва ҳар томонлама билимларни талаб этади, зеро, аралаш фанларни билмасдан туриб, иқтисодиѐтнинг ўқитилиши ҳаѐтдан олинган қизиқарли мисоллар билан тўлдириш ҳамда уларнинг катталар ва болаларнинг кундалик ҳаѐти билан боғлиқлигини кўрсатиш қийин. Шунингучун педагог доимо ўз билимини турли журналлардан, ўқув-методик адабиѐтларидан олинган янги билимлар билан тўлдириб бориши лозим. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling