Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

Мусиқий физминутка
Ўқитувчи: -дам олдик, энди аквалангларни кийиб-денгизга! Сув ости олами 
қандай гўзал! Бу ерда кимларни (нималарни) учратиш мумкин? 


83 
Болалар: - жуда ҳам ранг-баранг балиқларни. 400 балиқ турлари мавжуд. 
Медуза, тошбақа, скат ва бошкалар. 
Ўқитувчи: Энди эса математик тадқиқотларга ўтамиз. Акула ҳақида 
нималарни биласиз? 
Болалар: акула-йиртқич балиқ. Уларнинг 300 га яқин тури бор. Улардан энг 
хавфлиси ва тажовускори одамхўр оқ акуладир. Акулалар йўлларида учраган 
ҳамма нарсани ейишлари мумкин. Шу туфайли уларни денгиз санитарлари 
дейдилар. 
Ўқитувчи:- демак, акулалар, ўзлари билмаган ҳолда катта фойда 
келтирадилар. (Оқ акула тасвирланган видеолентани кўрсатаман). 
Ўқитувчи:- қилич балиқ ҳақида нималарни биласиз? 
Болалар:- қилич балиқ - йиртқич. Бурнида бир метрчалик қиличи бор. 
Балиқлар тўдасига ѐриб киради-да, балиқ, кальмар ва ҳатто акулаларни қиличи 
билан шикастлайди. Ўз қиличи билан ҳатто балиқчилар қайиғини ҳам ѐриб 
юбориши мумкин.
1-масала (доскага қисқача ѐзиб қўйилади). Скумбрия соатига 20 км тезликда 
сузиши мумкин. Акуланинг тезлиги скумбрия тезлигидан 6км/с кўп. Қилич балиқ 
эса акула тезлигидан 5 марта ортиқ тезликда сузиши мумкин. Қилич балиқ қандай 
тезликда сузиши мумкин? (болалар мустақил ечадилар). 
Скумбрия – 20 км/с. 
Акула - ? га қараганда 6 км/кўп 
Қилич балиқ - ? га араганда 5 марта кўп 
1. 
20+6=26 км/с – акула тезлиги 
2. 
26+5 130 км/с қилич балиқ тезлиги 
Жавоб: қилич балиқнинг тезлиги 130 км/с 
2 – масала (ўқувчи карточкадаги масалани ўқийди). Тўрт қанотли учар балиқ 
жуда катта масофаларни учиб ўтишга қодир. Бундай рекорд масофанинг 
узунлиги 1080 метр, давомийлиги эса 60 секунд. Унинг узунлиги қандайлигини 
топасиз. 
1080:90=12 м/сек 
Болалар мустақил ечадилар. Сигнальний карточкалар ѐрдамида текширилади. 
3-масала (ўқувчи карточкадагини ўқийди). Териси қалин денгиз тошбақаси 
Қизил китобга киритилган. У йилига 200 та тухум қўяди, қуруғликдаги тошбақа 
эса 20 га яқин. Денгиз тошбақаси неча марта кўп тухум қўяди.
Болалар оғзаки ечадилар: 200:20=10 марта кўп. 
Ўқитувчи:-Айтингчи болалар шундай бўлсада нима учун денгиз 
тошбақасининг сони кам? Биз ҳисоблаб чиққан маълумотларни эътиборга 
оладиган бўлсак, бунинг акси бўлиши керак эдику? 
Болалар:- тухумнинг ѐриб чиққан тошбақаларнинг ҳамаси ҳам денгизга етиб 
бормайди. Уларни ҳайвонлар нобуд қилади. Шунингдек, одамлар ҳам мазали 
гўшти учун катта тошбақаларни ов қиладилар.
Ўқитувчи:- Энди эса денгиз тубидан кемага кўтариламиз ва коралл рифлари 
бўйлаб ҳаракат қиламиз. Коралл рифлари нима? 
Болалар:- кораллар-ўсимлик эмас. Улар жуда ҳам майда ҳайвонлар – 
полиплардан ташкил топган. Ҳар бир полип кичкинагина жойчага ўхшайди. Мана 
шу уйчалардан каралл рифлари ҳосил бўлади.


84 
Ўқитувчи:- ҳозирги вақтда каралл рифлари учун катта хавф туғилган, инсон 
уларни термоядро қурилмалари билан яксон қилмоқдалар. Улар ифлосланишдан 
ва денгиз юлдузлари хужумидан ҳалок бўлмоқдалар. Каралл полипларининг 
склети қурилишда қўлланилмоқда. Улардан оҳак олинмоқда, турли безаклар
тайѐрланмоқда.
4-масала (ўқувчи карточкадаги масалани ўқийди). Каралл рифларининг 
майдони 120 000 км
2
, кенглиги эса 60 км. каралл рифлари қанча узунликка чўзилиб 
кетган. Тенглама тузиб, масалани ечинг. Доскадаги қисача ѐзув. 
s = 120 000 км

b = 60 км
a = ? 
60a = 120 000 км 
a = 2000 км – рифларнинг узунлиги. 
Карал рифларидан ўтиб кетдик. SOS сигнали денгизчилар тилида’ 
(«Жонимизни қутқаринг») деган маънони англатади. Сигнал – ѐрдам ҳақида 
илтимос – китлар халок бўлмоқда. 
5-масала Ҳар йили океанга ѐриқларга силиб чиқиши ѐки кемалар аварияси 
туфайли 8 млн. тонна нефт тушади. Бу бир тонна нефт 12 км
2
денгиз базасини 
ифлослантиради. Бир йил ичида сув юзасининг неча км
2
ифлосланади? 
1 йил – 8млн тонна 
1 тонна – км
2
1 йил - ? км
2
3 йилда эса ? 96 ? 3=288 млн. км
2
Ўқитувчи: - инсон ҳайвон ва ўсимликларга жуда кўп кульфатлар келтиради. 
Ахир, океанга тўкилган нефт, жуда катта масофаларга ѐйилиб, ҳамма жонли 
нарсани ҳалок қилади. Шунинг учун Кусто командаси сизларга ишонади, болалар. 
Ўсиб катта бўлганларингизда ҳайвон ва ўсимликларни ҳимоя қилинг. Табиатни 
севинг. Дарсни Жак Ив. Кустонинг «Агар сиз денгизни севсангиз, сиз уни 
қутқарасиз» – деган сўзлари билан тугаллашни истардим.
Кема журнали, кундаликларни осинг. Уй вазифасини ѐзиб олинг. (уч 
вариантда тавсия этилади: кучли ўқувчиларга, ўртача ва бўш ўқувчиларга). 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling