Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

4. Расмлар устида ишлаш. «Кўча» расми. 
Ўқитувчи:- Болалар, бу расмда нималар бор экан? (уйлар, машиналар, 
одамлар) 
- Қайси уй баландроқ? Пастроқ? Сариқнинг чап томонидачи? Яшилнинг ўнг 
томонидачи? 
- Менинг қўлимда нима? (дафтар, китоб) Нима қалинроқ? (китоб) 
- Диққат билан атрофингизга қаранг, нима синфда биттадан?(доска) 
5.Китоб билан ишлаш. Янги мавзуни тушунтириш. –Болалар, расмга 
қараб айтинг. 1 рақами нимага ўхшайди? (нинага). Энди бир рақами ҳақида шеър 
эшитинг. 
Она Ватан ягона
Куррамиз ҳам ягона 
Биттадандир ҳар одам 
Ёзишга ҳам ўнғайман, 
Чизғичга ўхшайман. 
Ўқитувчи бир неча марта болалар билан қайтаради. 17-бетдаги расмга 
қараймиз. Тепадаги қатордан бошлаймиз. 
- Биринчи расмда нима ѐзилган? Иккинчисида-чи? Учинчисида-чи? 
Охиргисида- чи? Бир сўз билан шу расмларни айтингиз. (транспорт)
- Автобуснинг чап томонида нима бор? Вертолѐтда-чи? Вертолѐт билан 
самолѐт ўртасида нима бор? 
- Нечтадан самолѐт? Вертолѐт-чи? Мотоцикл-чи? (биттадан) 
- Иккинчи расмга қаранг. Транспортларнинг тагида нима тасвирланган? Ким 
қўғирчоқнинг чап томонида? Ўнгида-чи? (қуѐнлар) 
- Нечта автобус? Нечта қуѐнлар? 
- Пастдаги расмда нима чизилган? 
- Улар нималар? Бир сўз билан таърифланг.(9ѐввойи ҳайвонлар) 
- Ёввойи ҳайвонларга қайси ҳайвонлар киради?
- Уларни қаерда кўришимиз мумкин?. 
6.Дафтар билан ишлаш. Бугун бизнинг дарсимизга Билмасвой ташриф 
буюрди. У биздан расмдаги ҳайвонларни санаб беришни сўради. Қайси рақамни бу 
расмнинг тагига ѐзиш мумкин. 
Мен олдинда тураман, 
Чизғичингга қараб боқ. 
Тартиб сонлар ичида, 
Биринчиман, ҳой ўртоқ. 
Дафтарингизни очиб, қизил сиѐҳ билан ѐзилган 1 рақамини бир катак ташлаб 
ѐзинг. Ёзишни бошлаймиз. 
1 1 1 1 1 1 1
Катакнинг ўртасидан бошлаб, ўнг томонидаги бурчакка ѐзиб, тўғри 
таѐқчасини пастки чизиқнинг ўртасига тушурамиз. 


94 
Болаларга рақам билан сон фарқи нималигини тушунтириб бериш. 
Рақамларни ѐзамиз, сонларни санаймиз. Болалар, Билмасвой биздан ѐрдам сўраб 
келибди.
Қоматини кўрганлар, 
Қиѐс этар оққушга. 
Мендан дир-дир титрайди, 
Ихлоси йўқ ўкишга. 
Доскада икки рақамининг ѐзилишини ўқитувчи ўргатади. 
2 2 2 2 2 2 2
Икки рақами ўртадан сал баландроқ бошланади. Қўл узмай ѐзилади. 
Ёзиш тушунтирилади. Ўқувчилар катак тушлаб ѐзадилар. 
7.Дарсни якунлаш. Бугунги дарсда нима ўтилганини эслатиб ўтиш. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling