92
12.
Уй вазифаси.Уйда дарсликни ўқиш ва таҳлил қилиш. «О» ҳарфи
Билан
бошланадиган сўз топиш.
1-синф учун интеграциялашган усулда математики дарсининг очиқ дарс
ишланмаси (математика, ўқиш, атрофимиздаги олам)
Дарснинг мавзуси: 1 дан 2 гача бўлган сонлар. 1 сони
Дарснинг мақсади:
Ўргатувчи мақсад:
c) Ўқувчиларни 1 сонини ѐзишни ўргатиш.
d) Ўқувчиларга рақам ва сон нималигини ўргатиш.
Тарбиявий мақсад:
Ҳайвонларга яхши муносабатда бўлиш
.
Ривожлантирувчи мақсад:
Ўқувчиларга сонларнинг элементларини ѐзишни ўргатиш.
Дарснинг жиҳозланиши: Расм, тарқатма материаллар.
Дарснинг бориши:
1.
Дарсни ташкил этиш. Болаларни дарсга тайѐрлигини текшириш.
2.
Уй вазифасини текшириш. Болалар уй иши дафтарингизни очинг.
(ўқитувчи ҳар бир дафтарга қараб чиқади, энг яхши дафтарни болалар диққатига
кўрсатади). Энди дафтарни партанинг бурчагига қўйинг.
3.
Ўтган дрсни мустаҳкамлаш. Оғзаки ҳисоб. Болалар паннога қаранг,
юқори қисмида қандай шакллар жойлашган.
Марҳамат қилиб тўртбурчакни таърифлаб беринг (4та бурчаги, 4та
томони
бор).
Учбурчакни таърифлаб беринг. ( 3та бурчаги, 3та томони бор).
Айлана тўғрисида нима дейиш мумкин? (бурчак ва томони йўқ)
Охири қандай шакл, номини айтинг? (кўпбурчак)
Учбурчак ва тўртбурчакнинг нима фарқи бор?
Айлананинг ўнг томонида қандай шакл? Чап томонида-чи?
Иккинчи қаторда нима жойлашган?
Улар ҳақида нима дейиш мумкин?
Жами қанча?
Кейинги қаторда нима бор?
Уларнинг сони тўғрисида нима дейиш мумкин? ( 3та яшил, қолгани сариқ)
Тўртинчи қаторда нималар бор?
93
Нечта товуқ, нечта ғоз? (Неча жуфт)
Бувида 3та жўжа бор эди, биттаси кетди, нечтаси қолди?
Охирги қаторда нималар нималар жойлашган? Нечта жўжа? (1) нечта олма?
Уларнинг сони тўғрисида нима айтиш мумкин? (бир хил)
Do'stlaringiz bilan baham: