Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Фан эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни, табиатни илмий


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

Фан эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни, табиатни илмий 
нуқтаи назардан ўрганиш услубларини, оламнинг илмий 
кўринишини ўрганиш асосидаги курслар. 
Юқоридаги барча мавзулар интегратив мазмунга эга ва тадбиқ этишга 
катта имкониятлари бор, афсуски, бундай курслар мактаб иш фаолиятида 
қўлланилувчи материалнинг ва ўқитиш услубининг мураккаблиги туфайли 
ҳали кенг тарқалгани йўқ. 
Комплекс объектлар асосида. 
Интегратив курс яратишга асос бўлган комплекс объектларга Ер, 
биосфера, одам ва унинг яшаш муҳити мисол бўла олади. Бу курсларнинг бир 
ҳил мавзуларида бир объект турли фан нуқтаи назаридан кўрилади. 
Шу хилдаги интеграция ўтган асрнинг йигирманчи йилларда 
маориф тизимида қўлланилган. Кейинчалик у бекор қилинган, лекин бизнинг 
давримизда, айтиш мумкинки қайтадан туғилди. Бизнинг назаримизда, 
маълум ҳажмда у табиий фанлар таълимига яхши таъсир кўрсатади. 
Турли муаммолар асосида
Интегратив курсларни турли локал (маҳаллий) ва глобал (умумжаҳон) 
муаммолар асосида тадбиқ этишга уринишлар кўп учрайди. Бунда табиий 
илмий билимларнинг муаммолар асосида бирлаштирилиши қўлланилади. Бу 
синфдаги интегратив курслар (асосан экология билан боғлиқ курслар) 
мактаблар иш фаолиятида кенг тарқалган. 
Муаммолар бўйича тузилган интегратив курслар ривожланишига 
глобал таълимнинг ривожланиши ҳам туртки бўлди. 
Бу йўналишнинг тарафдорлари замонавий шахснинг ривожланишига 



бугунги кунда мамлакатларнинг ва миллатларнинг экономика,фан, сиѐсат, 
маънавиятининг узвий боғлиқлигидан келиб чиқувчи глобаллик омили 
кучли таъсир кўрсатади деган тасдиқлашни асос қилиб олганлар. 
Фаолият асосида. 
Табиий фанлар асосини ўрганишда ўқувчилар китоб билан 
ишлаш, кузатишлар олиб бориш, тажрибалар ўтказиш, олинган 
билимларни бир тизимга солиш - турли ўқув—таълим иш фаолияти билан 
тўқнашадилар. Ўқувчиларни фаолиятнинг бир тури билан таништирувчи бир 
бутун курс яратиш мақсадга мувофиқдек кўринади. У ўқитиш жараѐнининг 
ҳар бир вақтида фойдали бўлиши мумкин ва кичик ҳажмда ҳам табиий 
фанларни ўқитишда, ўқувчиларнинг ортиқча куч сарф қилишлари 
муаммосини ҳал қилишда, мустақил билим олиш кўникмаларини 
ривожлантиришда ѐрдам беради. Бу синфдаги интегратив курсларни яратиш 
ва уларни ўқув жараѐнига тадбиқ қилиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб 
этади. Табиий фанларни ўзлаштиришни текширишлар натижалари шуни 
кўрсатадики, ўзбек ўқувчилари чет эллик ўқувчиларга нисбатан кўп 
маълумот ўзлаштирсалар ҳам, уни тадбиқ қилишда сезиларли даражада 
орқада қоладилар. 
Кўпчилик бунга сабаб асосий 
кўникмаларнинг мослаштирилмаганида 
деб билади. Сабаб нимада? Балки уларнинг бири кўп йиллар давомида 
анъанавий мактабда интегратив дарсларга эътибор берилмаганидадир? 
Бу ерда бугунги кунгача яратилган интегратив курсларнинг асосий 
синфлари санаб ўтилди. Лекин ў қув фанларини интеграцияси
жараѐнида қатор камчиликлар ҳам бўлиши мумкин. 
Биринчидан. Айтиб ўтилган табиий интегратив курсларни тузиш 
йўллари кўпинча бир - бирини такрорлайди ва бирга қўлланилади, бу 
билан янги асослар яратилиб, уларни тартибга келтириш, илмий асос 
яратиш қийинлашади. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling