Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Асосий фаолиятдан олинган даромадлар


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар сотишдан олинган 
даромадлар ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларидан иборат бўлади. 
Сотишдан олинган даромадларга харид товарларни, ўзида ишлаб чиқарилган 
тайёр маҳсулотларни, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушумлар 
(аксиз, ҚҚС ва экспорт бўйича божхона божидан ташқари) киради. 
Дори воситаларини сотувчи корхоналарининг асосий фаолиятдан 
олган бошқа даромадларига асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан 
олинган фойда, ундирилган жарималар, воз кечилган крэдиторлик қарзлари, 
беғараз олинган молиявий ёрдам, инвентаризасияда аниқланган ортиқчалар, 
товар-моддий заҳиралар (ТМЗ)ни қайта баҳолашдан олинган даромадлар ва 
бошқалар киради. 
Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар бевосита асосий 
фаолиятга боғлиқ бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлардир. 
Бундай даромадлар молиявий фаолиятдан олинган даромадларга 
вафвқулотдаги даромадларга бўлинади. Молиявий фаолиятдан олинган 
даромадларга қимматли қоғозлар, валюта операциялари , крэдит ва қарзларни 
беришдан олинган даромадлар, узоқ муддатли ижарадан олинган 
даромадлар, қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашдан 
олинган даромадлар киради.Бундайдаромадлар роялти, дивидент, фоизлар, 
ижобий курс фарқлари кўринишларида бўлади. 
Фавқулодда даромад моддалари – бу кўзда тутилмаган, тасодифий 
тусга эга бўлган ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субектнинг одатдаги 
фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операция натижасида пайдо 
бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдадир. 
21-сон БҲМСга асосан дори воситаларини сотувчи корхоналари 
даромадлари тегишли даврига кўра ҳисобот даври даромадлари ва муддати 
кечиктирилган даромадларга бўлинади. 


25 
Ҳисобот даври даромадлари деганда шу ҳисобот даврига тегишли 
бўлган даромадлар тушунилади. Уларга юқорида санаб ўтилган барча асосий 
ва асосий бўлмаган фаолиятга оид даромадлар киради. 
Муддати кечиктирилган даромадлар-бу ҳисобот даврида корхона 
ихтиёрига келиб тушган, лекин турли сабабларга кўра тан олиниши кейинг 
ҳисобот даврига қолдирилган даромадлар. Муддати кечиктирилган 
даромадларни ҳисобот даври даромадларига ўтказиш муддатига қараб қисқа 
муддатли кечиктиритган даромадлар ва узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадларга ажратиш мумкин (3-чизма). 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling