Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

Кукунли бирикмалар ёнаётган газлар, енгил алангаланувчан, ёнувчан 
суюқликлар, кучланиш остида бўлган электр ускуналарини ўчиришда 
ишлатилади. Улар арзонлиги туфайли тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Асосий 
қисми натрий карбонатдан иборатдир. 
Металлоорганиқ бирикмаларни ўчиришда СИ-2 кукуни ишлатилади. 
Унинг асосий қисмини фреон (114 Б2) билан тиндирилган селикоген 
заррачалари ташқил этади. Ёнғинга тушгач кукун заррачаларидан алангага 
кучли тормозловчи (ингибитор) сифатида таъсир қилувчи фреон ажралиб 
чиқади. 
Кўпик ёнаётган юзага тушгач, уни қоплаб олиб, кислород киришидан 
тўсади ва ажралиб чиқаётган суюқлик ёнаётган юзани совитади. Кўпик 
асосан қаттиқ моддалар ва ёнувчан суюқликларни ўчиришда ишлатилади. У 


87 
пайдо бўлишига кўра икки хил бўлади: кўпик ҳосил қилувчи қоришмани ҳаво 
оқими билан механиқ аралаштирув орқали олинадиган ҳавомеханиқ ва 
ишқор эритмаси билан кислотанинг аралашиши натижасида пайдо бўладиган 
кимёвий кўпик. 
Маълумки, ёнғин пайтида ёнаётган юзаларни қоплаш учун кўплаб 
миқдорда кўпи ҳосил қилиш керак бўлади. Бунинг учун кўпик ҳосил қилувчи 
модда (пенообразовател)ларни кучли босимдаги сув ёки ҳаво билан 
аралаштирилади. Бу жараён махсус узлуксиз ишловчи аппаратлар – кўпик 
генераторлари ёрдамида амалга оширилади. Кўпик ҳосил қилувчи моддалар 
кукун ҳолида бўлиб, одатда бирон-бир кислотанинг (кўпинча олтингугурт 
кислотасининг) тузидан ва ишқорий қисми эса натрий бикарбонатнинг 
аралашмасидан ташқил топади. 
Кўпик генераторлари икки турли бўлиб (ПГ-50М ва ПГ-100), ёнувчи 
ҳамда енгил алангаланувчан суюқликларни ўчиришда ишлатилади ва фақат 
ўлчамлари билан фарқланади. Масалан, 16.1-расмда ПГ-100 нинг схемаси 
тасвирланган. 
Генератор босим остидаги сув тармоғига улаш учун мўлжалланган 
штуцер (1), учлик (2), вакуум камераси (4)да сувнинг оқими туфайли керакли 
сийракланиш ҳосил бўлиши учун диффузор (3), кукунни элаш учун 
металлдан ясалган тўр (6), таъминловчи бункер (5), кўпик чиқарувчи штуцер 
(7), шарсимон клапан (8), манометр (9) дан иборат. 
Диффузор устки ва таъминловчи бункернинг қуйи қисмида сув бериш 
вақтинча ёки бутунлай тўхтатилганда сув орқага қуйилмаслиги ва кукунни 
намламаслиги учун шарсимон клапан ўрнатилган. Кукун, намланса ва қотиб 
қолса,
кўпик генераторини очиб тозалаш керак бўлади. Сувнинг босимини 
назорат қилиб туриш учун штуцер яқинига манометр ўрнатилади. 
ПГ-100 ни икки киши бошқаради: бири таъминловчи бункерга кўпик 
ҳосил қилувчи кукун солиб, генераторни ишга тушириб юборади, иккинчиси 
эса ҳосил бўлаётган кўпикни аланга устига йўналтиради ва шлангларнинг 
бурилиб қолмаслигини назорат қилиб туради. Штуцердаги сувнинг босими 


88 
манометр бўйича иш босими (4-6 атм.б.) қийматига етгач, таъминловчи 
бункерга кукун солинади. Шу иш босими остида кўпик 15 м. юқорига 
етказиб берилади. Ўт ўчирувчи шлангнинг диаметри 75 мм. бўлганда кўпик 
пайдо бўлиш жараёни яхши бўлиши учун узунлиги 60 м. дан кам бўлмаслиги 
керак. ПГ-100 нинг иш унумдорлиги секундига 100 литрни, оғирлиги 24 кг. 
ни ташқил қилади. Бу генератор ёнувчи суюқлик сақланувчи бир неча 
идишларни кўпик билан таъминлай олиши мумкин. 
Ҳозирги пайтда кўпик ҳосил қилиш унумдорлиги катта бўлган кўпик 
генераторлари (ГПС-200, ГПС-600 ва ГПС-2000) қўлланилмоқда. Кўпик 
ҳосил қилувчи қоришма марказдан қочма пуркагичга узатилади. 
Қоришманинг томчилари қобиқда конфузор орқали ташқаридан келаётган 
ҳаво билан аралашади. Бу аралашма металл тўр катакларидан ўтиб карралиги 
80 га тенг бўлган кўпик ҳосил қилади ва ёнаётган юзаларга йўналтирилади. 


89 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling