Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.91 Mb.
bet8/75
Sana15.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1479208
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
Аудит УУМ 2022-2023 молия

Интеграцияланган аудиторлик ҳисоботи.
Аудиторлик фирмалари мустақил аудиторларнинг ҳисоботи.
Форд Мотор Cомпанй ОАЖ директорлар Кенгаши ва акционерларига
Бизнинг фикримизча, Форд Мотор Cомпанй ОАЖ ва унинг шўъба компанияларида илова қилинган консалидацияланган баланслар ва фойдалар, адолатлилик ва пул маблағлари ҳаракатлари ҳақидаги ҳисоботлар компаниянинг барча мавжуд молиявий ҳолатига нисбатан 2011 йилнинг 31 декабри ҳамда 2010 йилнинг 31 декабр ҳолатига ишончли шунингдек, уларнинг фаолиятлари натижалари ҳамда 2011 йил 31 декабрдан тугайдиган даврнинг хар 3 йили учун пул маблағлари ҳаракатлари Америка Қўшма Штатлари бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган принципларига мос.
Бундан ташқари, бизнинг фикримизча илова қилинаётган (тақдим этилаётган) молиявий ҳисобот графиги ахборотда кўрсатилган ҳамма ахборотларни тегишли консалидарлаштирилган молиявий ҳисобот билан қўшилган (умумлашган) ҳолда жами асосий томонларни ишончли акс эттиради.
Бундан ташқари бизнинг фикримизча, компания жами мавжуд томонлардан 2011 йил 31 декабр ҳолати бўйича Традеwай (CОСО бўйича) комиссиянинг ҳомийлик ташкилотлари қўмитаси томонидан берилган ички назорат тизими Комплекс рамали (?) дастур томонидан ўрнитилган мезонлар асосида молиявий ҳисобот тайёрланиши устидан самарали ички назоратни сақлаган. Компания рахбарияти компаниянинг ички назорат тизими ҳақидаги 9 А банд бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботига қўшилган, молиявий ҳисобот ва унинг ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашни сақлаш учун ушбу ҳисобот ва молиявий ҳисобот графиги учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бизнинг мажбуриятларимиз компаниянинг биз томонимиздан ўтказилган комплекс аудит асосида тузилган молиявий ҳисоботга нисбатан компаниянинг ушбу молиявий ҳисобот ва ички назорат бўйича фикрларини ифодалашдан иборат. Биз очиқ акционерлик жамияти Кенгаши стандартларга мос ҳолда ҳисобдорлик бўйича АҚШ назорати аудит ўтказдик. Бу стандартлар биз аудитни молиявий ҳисоботларда жиййий ҳатоликлар йўқлигига ва барча мавжуд томонларда молиявий ҳисоботга тайёргарликда самарали ички назорат сақланганлигига этарлича ишонч ҳосил қилгани учун аудитни режалаштиришимизни ва ўтказишимизни талаб қилади. Бизнинг молиявий ҳисоботлар ҳақидаги аудитимиз тестлаштириш асосида рақамли кўрсаткичларни ва молиявий ҳисоботда очиб берилганларни, бухгалтерия ҳисобининг фойдаланилган принципларини баҳолашни ва рахбарият томонидан қилинган аҳамиятли баҳолар шунингдек, молиявий ҳисоботнинг умумий кўринишини баҳолашни тасдиқловчи далилларни ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бизнинг молиявий ҳисобот тузиш бўйича ички назорат аудитимизга ички назоратнинг молиявий ҳисобот тузишдаги ролини тушиниш, рискларин баҳолаш шунингдек, рискнинг баҳосига асосланган ички назорат тизимининг лойиҳаланиши ва оперцион самарадорлигини тестлаштириш ва баҳолаш киради. Бизнинг аудитимиз шунингдек, биз ушбу ҳолатда зарур деб топган бошқа процедураларни бажаришни ҳам лозим деб топди. Биз ўтказган аудитимиз фикримизни ифодалаш учун этарлича асос беради деб ўйлаймиз.
Бизнинг аудиторлик текширувимиз молиявий ҳисоботлар ҳақида яхлит фикрларни шакллантириш мақсадида ўтказилди. Илова қилинган операциялар сектори ва пул маблағлари ҳаракатлари билан боғлиқ сектор баланси варақалари ва аризалар қўшимча таҳлил мақсадида тақдим этилди ва асосий молиявий ҳисоботнинг мажбурий қисми ҳисобланмайди. Бундай ахборотлар аудиторлик процедураларига асосий молиявий ҳисоботлар аудити давомида жалб этилган эди ва фикримизча яхлит ҳолда молиявий ҳисоботларга нисбатан мавжуд ҳамма жиҳатларига кўра хаққоний (адолатли)дир.
Компаниянинг молиявий ҳисоботлар устидан ички назорати бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган принципларига мос ҳолда ташқи мақсадлар учун молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва тайёрланишида этарлича ишончни таъминлаш учун мўлжалланган жараён. Компаниянинг молиявий ҳисоботлар устидан ички назорати

  1. Компаниялар битимлари ва активлари диспозициясини оқилона даражада батафсил, аниқ ва ишончли акс эттирувчи ёзувлар мазмунига алоқадор бўлган сиёсат ва процедураларни ичига олади.

  2. Операциялар молиявий ҳисоботларни бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган принципларига мос ҳолда тайёрлаш учун зарурат туғилганда акс эттирилишига этарлича ишончни таъминлаш ва

  3. Компания активларининг молиявий ҳисоботларига жиддий тарзда таъсир этиши мумкин бўлган рухсациз олиниши (сотиб олиниши), фойдаланилиши ёки реализация қилинишини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишга этарлича ишончни таъминлашни ўз ичига олади.


Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling