ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
БОШҚА ТАРМОҚЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ
«АУДИТ»
ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Билим соҳаси:
|
200000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000 – Иқтисод
|
Таълим йўналиши:
|
5230600 – Молия
5230700 - Банк иши
|
САМАРҚАНД-2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
БОШҚА ТАРМОҚЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ КАФЕДРАСИ
СамИСИ ўқув услубий
кенгашида муҳокама этилган.
ЎУК раиси__________Т.С.Шарипов
Баённома № __ «__»____ 2022 йил
«АУДИТ»
ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Билим соҳаси:
|
200000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000 – Иқтисод
|
Таълим йўналиши:
|
5230600 – Молия
5230700 - Банк иши
|
САМАРҚАНД-2022
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан дастурига асосан ишлаб чиқилди.
Тузувчи
У.А.Ширинов «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси мудири, доцент в.б., PhD
М.Ҳ.Хусанов «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси ассистенти
Тақризчилар:
Ибрагимов М.М.-СамИСИ «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси и.ф.н., катта ўқитувчиси
Абдуллаев З.Х. – Тошкент Давлат иқтисодиёт унверстети Самарқанд филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари PhD
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси институт ЎУКда мухокама этилган ва фойдаланишга тавсия килинган (20___ йил « » _________ «___»- сонли баённома).
I. ЎҚУВ МЕТОДИК
МАТЕРИАЛЛАР
1-МАВЗУ: АУДИТГА УМУМИЙ ТАВСИФ
РЕЖА:
Аудитнинг моҳияти
Ўзбекистон Республикасининг назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни
Аудитнинг мақсад ва вазифалари
Аудит фанининг предмети ва объектлари
Аудит фанининг услублари
1-савол. Аудит аудиторлик фаолиятининг моҳияти
Аудиторлик фаолиятининг таърифи ўзининг тарихий тараққиёт йўлида турли манбаларда турлича баён қилинган. Масалан, профессор М. М. Тўлахўжаеванинг «Ўзбекистон Республикасида Молиявий назорат тизими» номли китобида аудитга қуйидагича таъриф берилган:
«аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғриси-да хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир».
«Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «аудитинг» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «ешитувчи» деган маъноларни билдиради. Биринчи мустақил аудиторлар ХИХ асрда, эвропадаги йирик акционерлик компанияларида вужудга келган.
Аудитнинг тарихий ватани деб Англия ҳисобланади. 1844 йил компаниялар тўғрисида бир қатор қонунлар чиқиб, уларда акционер компаниялари бир йилда бир маротаба махсус мутахассисларни таклиф қилиб бухгалтерия счетларини текшириб ва акционерлар олдида ҳисоботи эшитилиши лозим эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |