Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.91 Mb.
bet53/75
Sana15.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1479208
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75
Bog'liq
Аудит УУМ 2022-2023 молия

Муқобил баланс тузиш – аудиторлик ишининг муҳим элементидир. У аудитни бошлашдан олдин синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларининг ёки бош дафтарнинг маълумотлари бўйича тузилади. Натижада, аудитор тасдиқланиши лозим бўлган балансга ўхшаш, янги балансга эга бўлади. Агар расмий ва муқобил баланслар ўртасида тафовутлар вужудга келса, бу тофовутлар мижоз-корхона ҳисоботида бош бухгалтернинг атайлаб қилган чалкашликларини билдиради.
Баён қилинганларни умумлаштириш асосида таъкидлаш зарурки, аудиторлик текширувларининг самарадорлиги маъ-лум даражада аудиторлик далилларни тўплашда қўлланиладиган усулларни қандай маҳорат билан қўллашга ҳам боғлиқ.
Аудит далиллар аудиторлик хулосасини тасдиқлаш учун аудитор томонидан олинган маълумот. Хулосани шакллантиришда Аудиторлик фаолиятининг энг кўп иши аудит далилларни олиш баҳолашдан иборат. Бу аудит амалларида амалга оширилади ва уч тоифага бўлинади:

  • Рискларни баҳолаш жараёнлари. Аудитор томонидан молиявий ҳисоботлардаги хато ёки фирибгарлик буйича рискларни аниқлаш ва баҳолаш учун маълимот олинади. Аудит хулосасини тузишда этарли далиллар олинмаганда, аудитор ўзи рискларни баҳолаш жараёнини амалга оширади ва бу аудитни режалаштириш мақсадлари учун фойдалинилади.

  • Назорат тестлари. Аудит жараёнларининг одатда тасдиқлаш босқичида, жиддийлик даражасини олидни олиш, ёки аниқлаш ва тузатишда назорат фаолият самарадорлигини баҳолаш учун мўлжалланган.

  • Мустақил жараёнлар. счётлардаги жиддийлик даражасини аниқлаштирадиган аудит жараёни бўлиб, қайсики батафсил тест ва мустақил таҳлилий жараёнини ўз ичига.

Аудитор аудиторлик хулосасини тақдим қилишда этарли даражада тегишли аудит далилларни олиш учун аудит тартибларини амалга ошириш учун масъулдир. Аудиторлар аудит амалини бажариш учун аудиторлик тартиб табиати, вақти ва узайтириш ҳақида қарор қабул қилади. Аудит амалининг яна бир табиати, аудитнинг мақсад ва унинг турини кўрсатади. Аудит амалини аниқлашнинг мақсади бу рискни баҳолаш тартиби, назорат тест, ёки мустақил жараёнларидир. Аудит амалларининг турлари ҳужжатларни текшириш, активларни текшириш, кузатиш, ташқи тасдиқ, қайта ҳисоблаб чиқиш, солиштирма ҳисоб, таҳлилий жараёнлар, кўриш ва талаб этишни ўз ичига олади. 5.6 расмда ҳар бир жараён турлари изоҳланган. Умуман олганда, ҳар бир амал тури бу аудитор томонидан қайси нуқтаи назардан қарашига қараб, рискни баҳолаш тартиби, назорат тести, ёки мустақил жараёнларда фойдаланиш мумкин.
Аудит амали вақти бу аудиторлик далиллар амал қиладиган давр ёки санада бажарилишни англатади. Мисол учун, амал мижознинг йил охиригача мижознинг йил охирида ёки оралиқ санада амалга оширилиши мумкин. Аудит амали кўлами миқдорда амалга оширилиши назарда тутади (масалан, назорат фаолиятинининг кузатувлар сони ёки танлов кўлами). Аудит амаллари бажарилиш давомида аудит дастури деб аталадиган ҳужжатда йиғилади. 6-бобда биз аудит амаллари ва аудит далиллар ҳақида кўпроқ маълумот берамиз.


5.6.Расм

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling