Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инвестицияларда қалтислик даражасини босқичма-босқич


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

Инвестицияларда қалтислик даражасини босқичма-босқич 
баҳолаш 
Лойиҳа амалга киргунга қадар ҳар хил босқичлардан ўтади. Ҳар 
бир босқичда ўзига хос қалтислик бўлиб, уларни босқичма-босқич 
баҳолаш ва барчасининг йиғиндисини топиш керак. Олдинги 
мавзулардан маълумки, лойиҳа қуйидаги босқичлардан иборат: 
 лойиҳани вужудга келтиришдан олдинги, тайёрлаш 
босқичи; 
 қурилиш: иншоот, ускуналар қуриш, қурилиш учун 
зарур бўлган материалларни сотиб олиш ва уларни монтаж 
қилиш; 
 лойиҳа асосида вужудга келтирилган объектни ишга 
тушуриш ва уни тўлиқ қувватга олиб чиқиш ҳамда шу 
асосда фойда олиш.
Ҳамма ҳисоб-китоблар икки мартадан, яъни: 
 лойиҳани вужудга келтириш пайтида; 
 лойиҳанинг хавфли элементлари аниқлангандан 
кейин амалга оширилади. 
Ҳар бир экспертга эҳтимолли хавфлар устида чуқур таҳлил 
ишларини олиб бориш топширилади ва уларга қуйидаги баҳолаш 
тизимидан фойдаланиш тавсия этилади:
 0 - хавф йўқ деб қабул килинган
 25 - хавф асосан юзага чиқмайди; 
 50 - бу ҳолат ҳали ҳеч қандай мулоҳаза юритишга 
асос бўла олмайди; 
 75 - ҳар қалай хавф ўз кучини кўрсаца керак; 
 100 - хавф юзага чиқса керак. 


144 
Экспертлар баҳоларининг бир-бирига зид келмаслиги қуйидаги 
қоидаларга кўра таҳлил қилинади.
1- қоида: иккита экспертнинг фикри орасидаги фарқ 50 дан 
ошиши керак эмас. Мах 

а
и

и


50 
Бу ерда: а ва в иккита экспертнинг фикри. 
Агар экспертлар сони учта бўлса, биринчи ва иккинчи, биринчи 
ва учинчи, иккинчи ва учинчи експертлар фикрининг натижаси 
олинади. Масалан, алоҳида оддий хавф бўйича учта эксперт 
қуйидагича фикр берди а-0 , в-25, с-50, бунда ав 

25; ас

50; вс

25 бу 
натижалар биринчи қоида талабларини қониқтиради.
Бизнес режани тузишда қалтисликларни аниқлаб уларни 
бошқариш усулларини ҳам ишонарли кўрсатиб бериш зарур. 
Қалтисликларни бошқришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш 
мумкин. 
1. Қалтисликлардан қочиш. Кичик корхона айиқса янги ташкил 
этилган даврда ташқи қалтисликларга дуч келиши мумкин. Уларни 
салбий таъсир кучини камайтириш мумкин бўлса-да улардан умуман 
қутилишни имкони бўлмаса ундай қалтисликлардан қочиш мақсадга 
мувофиқ. Мисол учун маҳсулотга харидорларнинг талаби кескин 
камайиши ва нархининг камайиб кетиши бўлиши мумкин. У ҳолда 
маҳсулот ишлаб чиқариш корхонанинг зарарини кўпайтириб 
юбориши ва корхона бутунлай бушкул аҳволга тушиб қолиши 
мумкин. У ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Агарда ушбу муаамо узоқ давом этса бизнесдан 
чиқиш, корхонани ёпиш зарур. Шу нинг учун хам корхоналар
диверсификация қилиш стратегияси устида доимо изланиши 
зарурдир. 
2. Қалтисликни тахмин қилиш. Келажакда корхонага маълум 
қалтислик таҳдид солса уни олдини олиш учун хусусий молиявий 
имкониятлар, заҳира фондларини ташкил этиш мумкин. Агар 
кутилаётган зарарлар миқдори унча катта бўлмаган ҳолларда, кичик 
корхонанинг жорий активлари зарарни қоплашга етарли бўлган 
ҳолларда қалтисликни қарши қабул қилиш мумкин. 
3. Бизнес режада қалтисликни олдини олиш усулидан 
фойдаланиш янги корхона учун маъқул усуллардан ҳисобланади. Бу 
усул қуйидаги холларда қўлланилади:а) зарар юзага келиш эҳтимоли 
юқори. б) Зарарни миқдори унчалик катта эмас. Мисол учун 
корхонада технологик хавфсизлик мавжуд, унинг олдини олиш учун 
тегишли ходимларни ўқитиш зарур бўлади. 


145 
4. Зарарни камайтириш. Мисол учун вазият қалтис, зара юзага 
келиш эҳтимоли бор. Бунга мисол сифатида ўсимликка 
заракунандалар туша бошлади. Уни олдини олиш учун ҳимоя 
воситасини қўллаш керак. Шунда зарарни олдини олиш ва 
қалтисликни бошқариш мумкин. 
5. Суғурталаш. Қалтисликни бошқаришда кенг қўлланиладиган 
усуллардан бири суғурталаш усулидир. Бу холда корхона 
қалтисликни бир қисмини суғурта компанияси зиммасига ўтказади. 
Суғурта компанияси корхона кўрган зарарни бир қисмини тўлаб 
беради. 
6. Ўз ўзини суғурда қилиш. Бунинг учун зарарларни қоплаш 
учун корхона ўзининг суғурта фондини ташкил этади. 
Мисол 
Корхона қалтислик даражасини аниқлаб уни фоизларда қуйидагича 
баҳолади дейлик. 
Вақтни йўқотилиши - 15фоиз 
Мулкни йўқотиш қалтислиги – 50фоиз 
Пул билан боғлиқ қалтислик – 40фоиз 
Ишчи кучи билан боғлиқ қалтислик – 10фоиз 
Соғликги сақлаш билан боғлиқ қалтислик – 8фоиз 
Корхонанинг ишончини йўқотиш билан боғлиқ қалтисликлар -60фоиз
Транспорт қалтисликлари – 15фоиз 
Форс мажор билан боғлиқ қалтисликлар – 40фоиз 
18-жадвал 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling