Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

14.4. Қалтислик учун мукофот. 
Лойиҳа қалтислиги қанчалик юқори бўлса, унинг даромадли 
бўлиш даражасига талаб ҳам шунчалик юқори бўлади. Чунки катта 
қалтисликни олишга фақат катта фойда сабаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун қалтислик лойиҳаларни баҳолашда дисконтлаш 
даражаси оширилади, яъни ҳақиқий фоиз ставкасига «қалтис учун 
мукофот» ҳам қўшилади. NPV, IRR ва бошқа кўрсаткичлар янги 
дисконтлаш даражаси бўйича ҳисобланади ва солиштирилади. Бу еса 
инвестиция лойиҳаларини баҳолашда қалтисликни ҳам ҳисобга 
олишга кўмаклашади. 
14.5 Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги таҳлили. 
Лойиҳаларнинг қалтисликка чидамлилиги - бу лойиҳаниг зарар 
кўра бошлаш имкониятидан қанчалик узоқлигини кўрсатувчи 
кўрсаткичдир. Яъни лойиҳанинг режалаштирилган ёки мавжуд 
даражасидан аҳвол қанчалик ёмонлашганда ҳам лойиҳа зарар 
келтирмаслигидир. Демак, бу оралиқ қанча узоқ бўлса лойиҳаниг 
қалтисга чидамлилиги шунча юқори бўлади. Буни аниқлашда 
қуйидаги учта кўрсаткичдан фойдаланилади: 
1. Зарарсизлик нуқтаси (бреак-евен поинт); 
2. Хавфсизлик чегараси (маргин оф сафетй); 
3. Ички даромад ставкаси (интернал рате оф ретурн). 
Зарарсизлик нуқтаси миқдорда =FC/P-VCpu 
P (price) –бир бирлик маҳсулот баҳоси; 
FC (fixed cost) – доимий харажатлар;
VCpu (variable cost per unite) – бир бирлик харажатга қилинадиган 
ўзгарувчи харажатлар. 
 


143 
Инвестицияларда қалтислик даражаси. 
Инвестициялашда қалтис деганда инвестиция даромадларининг 
кўзда тутилган миқдоридан камайиш ҳолати тушунилади. 
Даромадларнинг 
ўзгариши 
шкаласи 
қанчалик 
кенг 
бўлса, 
инвестициялашда қалтислик даражаси шунчалик юқори бўлади. 
Инвестициялашда қалтислик манбаалари бир-бири билан жуда 
боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг қайси бири даромадга қанчалик 
таъсир эганлигини аниқлаш жуда мушкул. Инвестициялашда 
қалтисликнинг асосий турлари: иш билан боғлиқ қалтислик, 
молиявий бозор тасодифи хавфлари, аҳолининг сотиб олиш 
қобилияти билан боғлиқ бўлган молиявий хавф, фоиз хавфи ва 
бошқалар ҳисобланади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling