Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва 
озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини эслаб ўтиш ўринли. 
Қарорда кўрсатилганидек, 2019–2021 йилларда “Жаҳон банкининг 
қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва рақобатбардошликни 
ошириш учун 200,0 миллион АҚШ доллари ҳамда қишлоқ 
хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш учун 200,0 миллион 
АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари; Осиё тараққиёт 
банкининг йирик замонавий агрологистика комплексларини 
ташкил этиш учун 347,0 миллион АҚШ доллари ва чорвачиликни 
ривожлантириш учун 150,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 
кредит маблағлари; Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг 
мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 200,0 миллион АҚШ 
доллари миқдоридаги кредит маблағлари; Франция ривожланиш 
агентлигининг чорвачиликни ривожлантириш учун 170,0 миллион 
АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари; Халқаро қишлоқ 
хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг қишлоқ хўжалигини 
диверсификация ва модернизация қилиш учун 46,6 миллион АҚШ 
доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилиши назарда 
тутилмоқда”
2
. Бу маблағларни олиб бизнесни ривожлантириш 
учун инвестиция ёки бизнес планлар тақдим этилиши лозим. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил.1 августда қабул қилган 
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада 


17 
4. Макроиқтисодий ўсиш иқтисодиётга инвестицияларни 
жалб этишга бевосита боғлиқ. Бунинг учун Ялпи Ички Маҳсулотни 
харажатлар усули билан ҳисоблаш формуласини эслаб кўриш 
кифоя. 
5. Ўзбекистон 
иқтисодиётини 
либераллашуви 
билан 
инвестиция лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқариш ва самарали 
амалга оширишга талаб кескин ошди. Шу мақсадда Лойиҳалар 
бошқаруви миллий агентлиги ташкил этилди. 
6. Ўзбекистон иқтисодиётинининг инвестиция сиёсати 
очиқлик ва тенгликка қурилмоқда. Рақобатда тенг шароитлар, 
инвестиция кириши ва чиқишида очиқлик бу либерал 
иқтисодиётнинг асосларидир. 
7. Инвесторларга қулай ва жозибадор муҳитни яратишга 
берилган эътибор республика Президентининг 2017 йилдан 
кейинги фармон ва қарорларида ўз ифодасини топган. 
8. Макроиқтисодиётда пул-кредит сиёсати, IS – LM модели, 
инвестиция ва жамғармалар, инфляция ва фоиз ставкалари каби 
мавзулар инвестиция лойиҳаларига бевосита боғлиқ назария ва 
концепциялардир. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling