Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................................................ 
Иловалар......................................................................................................... 
131 
131 
133 
133 
134 
 
135 
135 
136 
136 
137 
137 
138 
 
 
139 
139 
139 
141 
142 
142 
146 
148 
149 
154 
 
 
 



КИРИШ 
Ўзбекистон иқтисодиётини 2017 йилдан либераллашувини 
халқаро молия ташкилотлари, илғор мамлакатларнинг етакчилари, 
тадбиркорлар ижобий баҳоламоқдалар, шу билан бирга
иқтисодиётга катта инвестицияларнинг кириб келиши ҳам 
жадаллашмоқда. Инвестицияларни мамлакат миллий иқтисодиёти 
манфатлари нуқтаи-назаридан чуқур таҳлил қилиш зарурати янада 
ошмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш, таркибий қайта 
қуриш, иқтисодий ўсишнинг барқарор, юқори суръатларини 
таъминлаш вазифалари иқтисодиётимизга жалб этилаётган 
инвестициялар ҳажмини тўхтовсиз ўстиришни, ҳар бир сўмлик 
инвестицияни энг зарур, энг кўп самара берадиган объектларга 
сарфланишини талаб этади. Ички инвестиция манбаларининг 
чекланганлиги хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида 
ҳам катта куч-ғайратни талаб этмоқда.
Қулай инвестиция муҳити яратилиши, давлат томонидан 
инвестиция фаолияти қонун йўли билан қўллаб-қувватланишига 
қарамасдан, инвестиция жараёнларида бир қатор муаммолар 
сақланиб келмоқда.
Бундай ҳолатнинг сабаблари қаторига пишиқ-пухта бизнес 
лойиҳаларнинг камлиги, мутахассисларда кичик ва микрофирма 
доирасида бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш тажрибаси ва 
кўникмаларининг талаб доирасида эмаслиги, ваколатли идораларда 
техник-иқтисодий асосланган бизнес лойиҳаларни экспертизадан 
ўтказиш муддатлари чўзиб юборилаётганлигини киритиш мумкин.
Шу жиҳатдан талабаларга бизнес лойиҳалар тузиш, таҳлил 
қилиш ва амалга ошириш бўйича назарий ва амалий билимлар 
бериш, уларга зарур маслаҳатлар бериш ва ўз бизнесларини 
очишни хоҳловчи талабаларни қўллаб-қувватлаш зарур бўлмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлда 
“Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий 
этиш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
фармонида 
“амалга 



оширилаётган 
лойиҳаларнинг 
мақсадга 
мувофиқлиги, 
асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда 
баҳолаш, шунингдек, уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва 
бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар 
самарадорлигининг пастлиги”
1
кўрсатиб ўтилган. Фармонга 
мувофиқ, янги лойиҳа ишлаб чиқариш, таҳлил қилиш бўйича тизим 
яратилди ва мутахассисларга аниқ малака талаблари белгилаб 
берилди. Барча инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш, 
асослаш, натижадорлигини аниқ кўрсатиш талаб этилмоқда. 
Ўқув қўлланма олий таълим муассаларининг иқтисодиёт, 
бизнес таълим йўналишлари талабалари битирувчилари учун 
назарий ва амалий билим бериш, уларнинг бизнес ғояларини 
рағбатлантириб, амалиётга татбиқ этишлари учун кўмак бериш 
мақсадида ишлаб чиқилди. 
 
1
www/Уза.уз. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон 
Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Фармони 24 июль 2017 й. 




Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling