Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.2. Уй хўжалигининг инсон капиталини ривожлантиришдаги функциялари
14.2-расм. Оила ва уй хўжалигининг функционал боғлиқлиги ва уларнинг функциялари хўжалик юритувчи бир неча шахслар томонидан таъминланадиган яхлит ҳаёт фаолияти воситаси ҳисобланади. Ушбу таъриф, назаримизда, уй хўжалигининг моҳиятини: унинг таркибини; аъзолари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни; ижтимоий-иқтисодий табиатини аниқ тарзда акс эттиради; унинг ҳаёти ва фаолиятининг асосий йўналишини белгилаб беради. Бино ижарага олинган ҳолатларда бинонинг хўжайини, ташкил этилган уй хўжалигининг аъзоси ҳисобланмайди. Шу билан бирга уй хизматчилари ҳам ўз иш берувчиларининг уйида истиқомат қилишганида ҳам (меҳнатлари учун бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланадилар) уй хўжалигининг аъзоси ҳисобланмайдилар. “Уй хўжалиги” ва “оила” тушунчаларини адаштирмаслик энг асосий шарт ҳисобланади. Бу икки атама бир-бирига ўхшаса-да, аввал таъкидланганидек, оила уй хўжалигининг ўзаги бўлиб ҳисобланади. Уй хўжалиги Оила Уй – жой Томорқа ери Мол – мулк Истеъмол Таъминот Жамғариш Ишлаб чиқариш Никоҳ қариндошчилик муносабатлари Биргаликда ҳаёт кечириш Умумий бюджет Биргаликда хўжалик юритиш Инсон капитали ни такрор тиклаш Инсонни дунёга келтириш 185 14.2. Уй хўжалигининг инсон капиталини ривожлантиришдаги функциялари Оила ва унинг моддий асосини мустаҳкамлаш уй хўжаликларини ўрганиш, улар бажарадиган функцияларни билиш, ривожланишини рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Бозор иқтисодиётида уй хўжалиги мустақил субъект (ташкилот) сифатида фаолият кўрсатади. Улар ўз эҳтиёж ва талабларини қондириш учун бозорда маҳсулот ва хизматларини айирбош қилади. Шу орқали уй хўжаликлари ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг асосий субъекти сифатида бошқа корхоналар ҳамда давлат билан ўзаро алоқада бўлади. Кўп ҳолларда уй хўжаликлари функциялари “оила” функциялари билан тенглаштирилиб, “оила хўжаликлари” ёки “деҳқон хўжаликлари”, “шахсий томорқа хўжаликлари” сифатида ўрганилган. Шу нуқтаи назардан “уй хўжалиги” функцияларининг асосий моҳиятини билиш муҳим ҳисобланади. Уй хўжалигининг мақсади – кутилмаган ҳолатлар юзага келишидан қатъи назар ўз оила аъзоларига фаровонликнинг кафолатланган даражасини таъминлашдан иборат. Уй хўжалигининг ҳимоя вазифаси ўзаро ёрдам ва оила аъзоларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг расмий ва норасмий меъёрларига асосланади. 1. Уй хўжалиги фаолиятининг асосий функциясини инсон капиталини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва сақлаш сифатида белгилаш лозим. Инсон капитали, ўз навбатида, инсоннинг билимлари, амалий кўникмалари ва меҳнат саъй–ҳаракатлари йиғиндиси сифатида тушунилади. Уй хўжалигининг инсон капиталини шакллантириш бўйича қуйидаги таркибий қисмларга ажратиш мумкин (14.3-расм). Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling