Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
15.3. Инновация субъектларнинг таснифи Бундан аввал ўтказилган таҳлил бизга инновациянинг тўртта эҳтимол кутилган субъекти, яъни якка тадбиркор, фирма, давлат ва уй хўжалигининг хатти-ҳаракатини кўриб чиқиш имконини берди. Ушбу рўйхатни инновацияларнинг яна иккита субъекти – гуруҳлар (networks) ва ижтимоий ҳаракат билан кенгайтиришдан аввал, дастлабки учта субъект ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Агар уларнинг ҳар бирига мотивацияни таърифлашга уриниб кўрадиган бўлсак, у ҳолда ушбу мақсадда келишувлар назариясидан фойдаланган маъқул. Инновация субъектларининг ҳар бири турли келишувлар томонидан берилган алоҳида қоидаларга мувофиқ амал қилади. Шунинг учун инновацияларга ундовчи турли омилларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Якка тадбиркор фойдани кўпайтиришни кўзлайди ва унинг мақсадли функцияси қуйидаги формула билан ифодаланиши мумкин 65 : max V= -C 0 + (R 1 ,-C rl )/(l+r) + (R 2 ,-C r2 )/(l+r) 2 + ... + (R п –C rп )/(1+r) п , бу ерда V – инновациядан кутилаётган фойданинг миқдори; C 0 – бошланғич харажатлар; R п – п даврда инновациядан олинган фойда; C rп – п даврда инновацияни амалга ошириш харажатлари; r – бўлажак даромадлар ва харажатларни дисконтлаш миқдори. Фойдани кўпайтириш устуворлиги якка тадбиркор ҳаракат қиладиган бозор келишувига хосдир. Давлатга келсак, ўз фуқароларининг умумий даромадини кўпайтиришга йўналтирилган демократик давлатнинг фаолияти фуқаролик келишувининг кўрсатмасига жавоб беради. Унда мутаассиблик ҳукумронлик қиладиган уй хўжалигининг фаолияти эса анъанавий келишувлар нормалари билан тартибга солинади. 15.3.1. Гуруҳ. Гуруҳ (network, reseau) деганда биз умумий мақсад билан бирлашган инсонларни тушунамиз, бунда улар ўртасида хукумронлик муносабатларининг пайдо бўлиши истисно этилади. Гуруҳга берилган бундай 65 Davis L., North D. Institutional Change and American Economic Growth: A First Step Towards a Theory of Institutional Innovation. – Journal of Economic History, 1970, vol.XXX, No I, p.140. 206 таъриф унинг, бир томондан, ташкилотдан, иккинчи томондан эса, уй хўжалигидан фарқини билдиради. Гуруҳлар шахсларнинг ўз саъй- ҳаракатларини ўз олдига шунга ўхшаш мақсадларни қўйган кишилар билан бирлаштиришга интилиши натижасида ҳосил бўлади. Гуруҳларни шакллантиришнинг учта усули мавжуд 66 . Биринчидан, оила-қариндошлик муносабатларини давом эттириш сифатида. Масалан, дўстона муносабатлар кўпроқ индивидуаллаштирилган ва локаллашган. Лекин оила-қариндошлик муносабатларидан фарқли ўлароқ, улар томонлардан бирининг ўз ҳаракатларини назорат қилишни бошқа томонга беришини назарда тутмайди. Иккинчидан, бизнес, сиёсат, бўш вақт соҳасидаги манфаатларнинг умумийлиги асосида. Шу маънода гуруҳ ташкилотга муқобил инсонлар бирлашуви ҳисобланади, чунки ўзининг фаолият кўрсатишида у асосан ижтимоий санкцияларга асосланади. Бу ерда мисол тариқасида манффатларига кўра турлича бўлган клубларни кўрсатиш мумкин. Учинчидан, гуруҳ замонавий алоқа воситалари, биринчи навбатда Интернет ёрдамида муносабатларини ушлаб турувчи шахсан нотаниш бўлган инсонларни ҳам бирлаштириши мумкин. У ҳолда гуруҳ аъзоларининг сони ҳеч нарса билан чекланмаган ва ижтимоий санкциялар амал қилмай қўяди. Уларни фақат умумий қизиқиш бир- бири билан боғлайдиган шахсан нотаниш бўлган инсонларни бирлаштириш сифатида гуруҳни давлатга муқобил вариант сифатида кўриб чиқиш лозим. Демак, гуруҳ уй хўжалигидан ҳам, фирмадан ҳам, давлатдан ҳам фарқ қилади, бу эса гуруҳда учта келишув – анъанавий, бозор ва фуқаролик келишувлари ўртасидаги муроса вариантини кўриш имконини беради. Шунинг учун интенсивликнинг турли даражаларидаги ижтимоий алоқалардан фойдаланиш асосида ўз аъзоларининг умумий фойдалилигини кўпайтириш гуруҳ инновация фаолиятининг устуворлиги бўлади. 15.3.2. Ижтимоий ҳаракат.Ижтимоий назарияга тааллуқли бўлган ушбу атама турли хилдаги инновацияларни амалга оширишда касаба уюшмалари, экологик, аёллар, истеъмолчилар ҳаракатларининг фаол иштирок этиши муносабати билан қизиқиш уйғотади. Ижтимоий ҳаракатнинг энг машҳур тадқиқотчиларидан бири Ален Турэнга тегишли бўлган таърифни келтирамиз. “Ижтимоий ҳаракатнинг асосида “актор” ва унинг рақиби ўртасида маданий ресурсларни, айниқса ишлаб чиқариш кучларини бошқариш юзасидан келиб чиқадиган низо ётади. Ушбу низо мазкур учта асосий унсурга институционал шаклни берувчи сиёсий доираларда ривожланади» 67 . Ижтимоий ҳаракат у маҳаллий ҳамжамиятнинг сафарбар этувчи салоҳиятига таянганда анъанавий келишув унсурларини ўз ичига олади. Масалан, ишчилар ҳаракати ҳамма вақт ҳунармандлар ҳамжамиятларининг кучли анъаналарига таянган. Анъанавий келишув унсурлари билан бир қаторда ижтимоий ҳаракатлар индустриал келишув унсурларини ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий ҳаракатни 66 Fortin A. Nouvcaux reseaux: les espact'S dc sociability. - Revue International d'action communautaire, 1993, № 26/69, p. 133— 134. 67 «Актор» – социологияда фаолият кўрсатувчи шахс, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар субъектини белгилаш учун қўлланиладиган атама (Tourainc A. La parole el le sang. Politique ct societeen Ameriquc Latine. Paris, Editions Odil Jacob, 1988, p. 153). 207 шакллантириш базаси бўлиб одатда ижтимоий-касбий гуруҳ ҳисобланади. Хусусан, А.Турэн айрим касб ходимлари ўз талабларини асослаш сифатида ишлаб чиқариш жараёнидаги асосий мавқедан фойдаланишганда ишчилар ҳаракатининг “касбий детерминизми” ҳақида гапиради 68 . У ёки бу ижтимоий-касбий гуруҳнинг технологик жараёндаги роли қанчалик муҳим бўлса, ушбу гуруҳнинг ўз манфаатларини ҳимоялаш борасидаги ҳаракатлари шунчалик фаол бўлади. Ва ниҳоят, ижтимоий ҳаракат фуқаролик келишуви нормаларига мувофиқ ҳам ҳаракат қилади, чунки унинг мақсади умуман ижтимоий-касбий гуруҳларнинг манфаатларини ҳимоялашдан иборат. “Жамоавий ҳаракат мингта якка ҳаракат ва қарор йиғиндисига йўйилмайди. У – ўзаро ҳаракатлар, ўзаро баҳолар ва кутишлар маҳсули” 69 . Демак, ижтимоий ҳаракат нафақат ўзининг бевосита иштирокчиларининг (гуруҳдаги каби), балки ўхшаш манфаатларга эга бўлган барча инсонларнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилади. Касбий (аёллар ва ҳ.к.) бирдамлик тамойили ижтимоий ҳаракатнинг аниқ ташкилий чегаралари мавжуд эмаслигига мисол бўлиб хизмат қилади. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling