Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

15.2. Инновациялар таснифи 
Инновацияларни амалга оширишга рағбатлантирувчи омилларни билиш 
муҳим аҳамиятга эга. Бундай омилларни ижтимоий танлов назарияси ёрдамида, 
яъни хусусий ва ижтимоий неъматларни бир – бирига таққослаш орқали 
таснифлаш мантиқан тўғри бўлади. Масалан, фаолиятнинг институционал 
доираларини ўзгартириш, унинг барча иштирокчиларга нисбатан ижтимоий 
неъмат ҳисобланади ва, ўз навбатида, барча ижтимоий неъматларнинг ишлаб 
чиқарилишида кузатиладиган бошқа шахслар ҳисобига текинга юриш
муаммоси билан боғлиқ. ««Якка, оқилона мақсадли хатти-ҳаракатнинг 
неоклассик 
модели 
доирасидан 
четга 
чиқмайдиган 
институционал 
ўзгаришларнинг динамик назарияси ҳеч қачон жамиятда содир бўлаётган 
ўзгаришларнинг аксариятини тушунтириш имконини бермаган бўлар эди»
64
.
Иккинчи томондан, ташкилотлар даражасидаги ўзгаришлар клуб 
неъматлари хусусиятига эга. Улардан фойдаланувчилар сони ташкилот 
аъзолари, ёки «инсайдерлар» билан чекланган. Бундай инновациялар ташкилот 
доиралари билан чекланган. Чунки тақлид (иммитация) қилиш ва 
инновацияларни ташкилий доиралар ташқарисига тарқатишга уни алоҳида 
тилда ва мутаассибликда «кодлаш» факти тўсқинлик қилади. Бироқ, 
«инсайдерлар» томонидан инновациялардан фойдаланилишини назорат қилиш 
ҳам қийин. Шунинг учун ташкилий инновацияларни клуб неъматлари сифатида 
белгилаш мумкин.
Ва ниҳоят, янги маҳсулотни яратиш, ўз моҳиятига кўра, айниқса ихтиро 
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи патентлар мавжуд бўлган ҳолларда, шахсий 
64
North D. Structure and Change in Economic History, New York. Norton, 1981, p.58. 


205 
неъматни ишлаб чиқаришга яқин. Бироқ, ҳатто агар патентлар бўлмаган 
тақдирда ҳам, бозорда пайдо бўлганидан сўнг дастлабки даврда янги маҳсулот 
монопол ҳолатда бўлади. Янги маҳсулотга тақлид қилиш бошлангунга қадар 
унинг ихтирочиси «инноватор рентасини» - монопол қўшимча фойдани олади, 
айнан ушбу ҳолат янги маҳсулотларни ишлаб чиқишга ундайди. Демак, 
инновациялар ижтимоий, клуб ва шахсий неъматлар хусусиятига эга бўлиши 
мумкин 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling