Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
Қисқача хулоса 
Институтлар жамият ривожланишининг барча босқичларида муҳим роль 
ўйнаб келган. Улар жамиятда қарорлар қабул қилиш, инсонлар ва иқтисодиёт 
иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини белгиловчи нормалардан таркиб 
топган расмий ва норасмий қоидалар ҳисобланади. Расмий қоидалар мамлакат 
Конституциясида, қонунларда, маъмурий ва бошқа ҳужжатларда ўз аксини 
топади. Норасмий нормалар эса урф-одат, анъаналар ва шу каби бошқа ҳаёт 
тарзи орқали юзага келган қоидаларда ифодаланади. 
Жамият ривожланиши билан мавжуд институтлар ва улар негизини 
ташкил этувчи расмий ва норасмий қоидалар ҳам ўзгариб боради, 
такомиллашади. Бундай ўзгаришларни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий 
шароитлар белгилаб беради. 


35 
Институтлар ўзаро мувофиқлаштирилган тарзда ишлаши, давлат тизими 
фаолиятининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Институтлар фаолияти 
аксарият ҳолларда нормаларга боғлиқ. Норма тушунчаси тартибни сақлаш 
вазифасига эга бўлиб, у ўзаро ҳамкорликлик тизимида мажбурий хатти-ҳаракат 
бажарилишини талаб этади. Нормалар ҳамкорлик стратегияси, қоида, хусусан, 
норманинг ўзи каби шаклларга эга. Рационалликнинг тўлиқ, тўлиқсиз, 
тартиботли, асосланган, ҳаракат нормаси каби шакллари мавжуд. Ижтимоий 
танлов назариясида нормаларга оқилона танлаш натижаси сифатида қаралади. 
Келишувлар иқтисодиётида эса, нормалар оқилона хатти-ҳаракатнинг омили 
сифатида таҳлил қилинади.  
 
Таянч сўз ва иборалар 
Институт, расмий қоидалар, норасмий нормалар, институтларнинг 
ўзгариши, институционал матрица, институционал ўзгаришлар, мафкура, 
институтларнинг ўзаро боғлиқлиги, ташкилотлар, ўйинчилар, ўйин қоидалари, 
норма, ҳамкорлик стратегияси, қоида, келишув, ижтимоий танлов назарияси, 
келишувлар иқтисодиёти назарияси, уриниш, муроса, оқилона ҳаракат, 
ташкилот. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling