Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Ташкилот
- ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг 
айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш 
ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчи – «принципал»га топширилиши асосида 
тузилган мувофиқлаштириш бирлиги

Ташкилотни мувофиқлаштириш бирлиги сифатида таърифлаш ушбу 
тушунча ва инсонларнинг ўзаро ҳамкорлигини белгилаб берувчи «институт» 
тушунчасини аниқ чегаралашни талаб қилади. Уларни қуйидаги жадвалдан 
кўриш мумкин: 
Институт 
Ташкилот 
Макроинституционал тоифа 
Микроинституционал тоифа 
Ўзаро 
ҳамкорликнинг 
умумий 
доираларини белгилайди 
Ўзаро ҳамкорлик(лар)нинг муайян доираларини 
белгилайди 
Соф ижтимоий неъмат  тавсифига эга 
Шахслар уюшган гуруҳи неъмати  тавсифига эга 
Индивидуаллашмаган 
ва 
нолокал 
трансакцияларни тартибга солади 
Аниқ чегараланган, демак, индивидуаллашган ва 
локал трансакцияларни тартибга солади 
Шахслар институтларнинг ўзгариш 
жараёнига таъсир кўрсата олмайдилар 
Ташкилот шахсларнинг онгли равишдаги танлови 
натижаси саналади 
Ҳукмронлик 
муносабатлари 
унсур 
мавжуд эмас 
Ҳукмронлик муносабатлари ташкилот фаолиятига 
асосланади 
Трансакция харажатлари таркиби ва 
миқдорини белгилайди 
Институционал доиралар томонидан белгиланган 
трансакция 
харажатлари 
тежалишига 
кўмаклашади 


114 
Трансакция харажатларини тежашга тааллуқли сўнгги фарқ хусусида 
алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш 
ўша мақсадлар учун сотиш тўғрисидаги шартноманинг институционал 
доираларидан фойдаланишга нисбатан анча кам трансакция харажатлари билан 
боғлиқ. Тежаш, биринчидан, шартномани мунтазам қайта тузиш зарурати 
йўқолиши муносабати билан, иккинчидан эса, шартноманинг имплицит шакли 
– ўзаро ҳамкорликнинг барча икир-чикирларини аниқ тафсирлашдан воз кечиш 
ҳисобидан пайдо бўлади. 
Трансакция харажатларини тежашнинг қолган маълум воситалари 
орасида ташкилот бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. 
Битимлар тузишда музокаралар юритиш харажатларини тежаш имконини 
берувчи стандарт (намунавий) шартномалардан фойдаланиш; ўлчаш 
харажатларини пасайтирувчи сифат, ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб 
чиқиш ва ривожлантириш; жамиятда мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва 
ҳимоя қилиш харажатларининг камайишига олиб келувчи консенсус 
мафкурасини шакллантириш каби воситалар шулар жумласидандир. Уларни 
қўллаш интенсивлигини ошириш билан юқорида кўрсатилган барча учта 
воситанинг самарадорлиги пасаймайди. Аксинча, ушбу воситалардан қанча 
кенг фойдаланилса, бир битим ҳисобида трансакция харажатларининг миқдори 
шунча кам бўлади. 
Ташкилот доирасида трансакция харажатларини тежаш борасидаги ишлар 
эса бошқача кўринишга эга. Трансакция харажатлари миқдорлари ўсиши, яъни 
ташкилий доираларда битимлар кўпроқ амалга оширилиши билан ушбу соҳада 
унинг самарадорлиги камаяди. Ташкилотда битимларни амалга ошириш ҳамон 
ахборотни излаш харажатлари, шунингдек, музокаралар юритиш харажатлари 
ва шартнома тузиш харажатларини пасайтириш имконини берса-да, бунда 
бошқа турдаги харажатларнинг ўсиши юз беради.
Ташкилот ўлчамлари ортиши билан, биринчи галда, мониторинг ва 
оппортунизмнинг олдини олиш харажатлари ошади. Биринчидан, ташкилот 
иштирокчилари сони ўсиши билан улар манфаатларининг бирлигига, аниқроғи 
улар манфаатларининг «принципал» манфаатларига мос келишига эришиш 
қийинлашади. Шунинг учун «принципал» мониторинг ва «агентлар» 
ҳаракатини назорат қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширишга 
тўғри келади. Бундан ташқари, ташкилотнинг ўсиши «принципал», 
«агентлар»ни назорат қилиш бўйича ваколатларининг бир қисмини ўз 
вакилларига топширган ҳолда, мураккаб ҳукмронлик муносабатлари қоидасига 
ўтишга мажбур этади. Ушбу таркибий ўзгаришлар нафақат «агентлар»ни 
назорат қилиш харажатлари ортиши, балки «принципал» манфаатлари 
вакилларининг ҳаракатларини назорат қилиш зарурати билан ҳам боғлиқ. 
Р.Коуз [42] ташкилотнинг ўсиши билан камаювчи самарадорликни 
«менежментнинг камаювчи маржинал самарадорлиги» деб номланиб ва ҳамма 
вақт институтга (бозорга) нисбатан ташкилот (фирма) ўсишининг чегараси 
мавжуд деган фикрга келган. «Фирма фирмадаги битта қўшимча трансакцияни 
ташкил этиш харажатлари ўша трансакцияни очиқ бозорда алмашиш орқали 


115 
амалга ошириш харажатлари билан тенглашгунга қадар кенгайиб боради...». 
Яъни ёлғиз фирмадан ташкил топган иқтисодиёт (буйруқбозлик иқтисодиётини 
ана шундай дейиш мумкин) бўлиши мумкин, лекин менежментнинг маржинал
самарадорлиги камайиши туфайли у самарасиз бўлади.
Масалан, А фирма бозорда Б, В ва Г фирмалардан (сотиш тўғрисидаги 
шартнома доирасида) сотиб олинадиган бутловчи қисмлардан компьютер 
йиғиш 
билан 
шуғулланади, 
дейлик. 
Трансакция 
харажатларини 
оптималлаштирган ҳолда, А фирма Б фирма билан ягона корхона тузишга 
қарор қилади. У В фирма билан ҳам масалани ҳудди шу тариқа ҳал этади. Г 
фирмани ягона ташкилий тузилмага киритиш фирмадаги бошқарув ва назорат 
харажатлари ўсиши туфайли фойдасиз бўлиб чиқиши мумкин. Шундай қилиб, 
А фирма томонидан В фирманинг қўшиб олиниши чегара битими ҳисобланиб, 
шундан сўнг кейинги кенгайтириш самарасиз бўлиб қолади. 
Лекин институт билан ташкилот ўртасидаги чегаранинг аниқ белгилаб 
қўйилиши сотиш тўғрисидаги шартнома (бозор битимлари)нинг ҳам, ёллаш 
тўғрисидаги шартнома (фирма ичидаги битимлар)нинг ҳам элементларини 
бирлаштирувчи неоклассик шартномаларнинг мавжуд бўлиши билан 
қийинлашади. Масалан, А фирма ўз таркибига Г фирмани бирлаштиришдан 
бош тортиши, лекин айни пайтда у билан бутловчи қисмларни етказиб бериш 
учун шартнома тузиши мумкин, бу ҳукмронлик муносабатлари асосида эмас, 
балки икки томонлама келишув асосида бозорнинг «табиий» олдиндан айтиб 
бўлмаслигидан кўриладиган зарарларни пасайтириш имконини беради. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling