Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Иқтисодий империализм – неоклассик ёндашув асосида жамият 
тўғрисидаги фанларнинг бутун тарқоқ оиласини унификациялаш. 
Келишувлар нисбатининг қуйидаги вариантлари мавжуд: 
Муроса – унда турли келишувлар талаблари ўртасидаги зиддиятга барҳам 
берувчи синтетик нормалар намоён бўлувчи келишувлар нисбати. 
Уриниш – унда бир ўзаро ҳамкорликнинг ўзи бир-бирини истисно этувчи 
нормалар асосида амалга оширилиши мумкин бўлган келишувлар нисбати. 
Экспансия – унда ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш илгари бошқа 
келишувлар ҳукмронлик қилган соҳалардаги келишувлардан бирининг 
нормалари асосида амалга ошадиган келишувлар нисбати. 
Кооперация – инсонлар гуруҳининг ҳамкорлиги тури бўлиб, унинг 
натижасида бирор-бир ресурсдан биргаликда фойдаланиш якка тартибда 
фойдаланишдагига нисбатан яхшироқ натижаларга эришишга ёрдам беради. 
Коррупцияни институционаллаштириш – қарорлар коррупцияланган 
сиёсатчилар томонидан хусусий компаниялар манфаатлари йўлида эмас, балки 
коррупцияланган бюрократик тузилмалар манфаатлари йўлида қабул 
қилинадиган маъмурий ва сиёсий коррупцияни синтез қилиш. 
Коуз теоремаси: агар мулк ҳуқуқи аниқ тафсирланган бўлса, яъни 
хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларининг чегаралари аниқ белгиланган 
бўлса ва ижро этилса, у ҳолда томонлар ўртасидаги ушбу мулкдан 
фойдаланишдан етказилган зарарлар бўйича ихтилофли масалани учинчи томон 
(давлат)ни жалб этмаган ҳолда ҳал этиш мумкин, чунки мазкур ҳолатда 
трансакция харажатлари кам бўлади. 
Коуз теоремаси (Ж. Стиглер томонидан ифодаланган)мукаммал рақобат 
шароитида хусусий ва ижтимоий харажатлар тенг бўлади.


232 
Коуз теоремаси (Т. Эггертссон томонидан ифодаланган): агар 
трансакция харажатлари катта бўлмаса, у ҳолда иқтисодиёт, ундаги мавжуд 
сиёсий ва бошқа институтлар тўпламидан қатъи назар, оптимал траектория 
бўйича ривожланади. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling