Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Институционаллаштириш – индивидлар ўртасидаги муносабатларда 
жамият аъзоларининг катта қисми томонидан фойдаланиладиган муайян 
қоидалар ёки нормаларни мустаҳкамлаш. 
Институционал вакуум – илгариги хўжалик тизимини бошқариш 
механизмининг тугатилиши ва янги механизмнинг мавжуд эмаслиги туфайли 
институционал тизимда энг кам трансакция харажатларига эга битимларнинг 
амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қодир расмий институтларнинг 
мавжуд эмаслиги ёки етишмаслиги. 
Институционал матрица – тарихан барқарор шаклланган, дастлабки 
давлатларнинг пайдо бўлиши ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг 
ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб 


231 
қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи асосий ижтимоий 
институтлар тизими. 
Институционал низо – расмий ва норасмий қоидалар ўртасидаги 
номувофиқлик натижаси. Бир ҳолатда, институционал низо истиқболсиз 
институтларнинг пайдо бўлиши, бошқа ҳолатда эса самарасиз бўлса-да 
барқарор ҳосилалар – институционал тузоқларнинг пайдо бўлишига олиб 
келади. 
Институционал технология – институтларни жорий этиш (импорт 
қилиш), шунингдек, иқтисодий тизим фаолияти трансакция харажатларининг 
пасайишига олиб келиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қодир янги 
институтларни ишлаб чиқиш (етиштириш) билан боғлиқ технология.
Институционал тузоқ – ўзини-ўзи қўллаб-қувватловчи хусусиятга эга 
самарасиз барқарор норма (самарасиз институт). 
Иштирокчи – мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга 
нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. 
Иқтисодиётдаги маъмурий тўсиқлар – давлат органларининг қарорлари 
билан белгиланган, уларга амал қилиш бозорда фаолият юритишнинг 
мажбурий шарти ҳисобланган, бюрократик тартиботларни ўташ учун одатда 
бюджетга тушмайдиган тўловларни жорий этувчи қоидалар. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling