231
қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи асосий ижтимоий
институтлар тизими.
Институционал низо – расмий ва норасмий қоидалар ўртасидаги
номувофиқлик натижаси. Бир ҳолатда, институционал низо истиқболсиз
институтларнинг пайдо бўлиши, бошқа ҳолатда эса самарасиз бўлса-да
барқарор ҳосилалар – институционал тузоқларнинг пайдо бўлишига олиб
келади.
Институционал технология – институтларни жорий этиш (импорт
қилиш), шунингдек, иқтисодий тизим фаолияти
трансакция харажатларининг
пасайишига олиб келиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қодир янги
институтларни ишлаб чиқиш (етиштириш) билан боғлиқ технология.
Институционал тузоқ – ўзини-ўзи қўллаб-қувватловчи хусусиятга эга
самарасиз барқарор норма (самарасиз институт).
Иштирокчи – мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан
жамиятга
нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент.
Иқтисодиётдаги маъмурий тўсиқлар – давлат органларининг қарорлари
билан белгиланган, уларга амал қилиш
бозорда фаолият юритишнинг
мажбурий шарти ҳисобланган, бюрократик тартиботларни ўташ учун одатда
бюджетга тушмайдиган тўловларни жорий этувчи қоидалар.
Do'stlaringiz bilan baham: