ГЛОССАРИЙ
Бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда
мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро
шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади.
Бюрократик рента – ўз лавозим мавқеидан ноқонуний тарзда даромад
олиш учун фойдаланувчи давлат амалдори томонидан олинган даромад
(масалан, пора, совғалар ва ҳ.к.).
Бюрократиянинг иқтисодий назарияси – ижтимоий танлов
назариясининг йўналишларидан бири бўлиб, у қимматбаҳо неъматларни ишлаб
чиқармайдиган ва даромадлари ўз фаолияти натижаларини сотиш билан боғлиқ
бўлмаган ташкилотларнинг фаолиятини ўрганади.
Давлат – чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан
белгиланган жуғрофий ҳудудга жойлашган, ҳукмини амалга оширишда қиёсий
устунликка эга ташкилот.
Дисвазифа
–
бирор-бир
орган,
тизим,
иқтисодий
институт
вазифаларининг асосан сифат жиҳатдан бузилиши.
Жамоавий
хатти-ҳаракат
харажатлари
–
Ж.Комманс
методологиясидан келиб чиққан ҳолда, институтларни ташкил қилиш ва улар
фаолиятини таъминлаш харажатлари.
Ижтимоий танлов назарияси – улар ёрдамида инсонлар ҳукумат
муассасаларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланувчи турли усулларни
ўрганувчи назария.
Институт – инсонлар томонидан барпо этиладиган ва ўзаро ҳамкорликни
таркибловчи сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий меъёр ва қоидалар.
Институт – жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб
берувчи расмий қоидалар ва норасмий нормалар тизими.
Институтопровайдер – неоинституционал назария доирасида – ишлаб
чиқариш институтлари ва келишувлар ишлаб чиқувчиси ва тарқатувчиси
ролини, институтлар инкубатори ролини (тегишли институционал муҳитда
янги институтларни етиштириш), якка тартибдаги институционал интегратор
ролини (ушбу нормага амал қилувчилар таркибига янги индивидларни жалб
этиш) бажарган ҳолда неоинституционал таркибга таъсир этувчи ташкилот.
Do'stlaringiz bilan baham: |