Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Кредитор – тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган  сармоядор.  Лоббизм


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Кредитор – тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган 
сармоядор. 
Лоббизм – давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
органларига мақсадли таъсир этиш йўли билан алоҳида ташкилотлар ва турли 
жамоатчилик гуруҳлари манфаатларини амалга оширишнинг алоҳида тизими ва 
амалиёти. 
Мувозанатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
Парето бўйича мувозанат – ўйинчилардан бирининг ҳолатини, иккинчи 
ўйинчининг ҳолатини ёмонлаштирмаган ҳолда, яхшилаб бўлмайдиган вазият. 
Штакельберг бўйича мувозанат – ҳеч бир ўйинчи ўз ютуғини бир 
томонлама тартибда ошира олмайдиган вазият. Бунда қарор дастлаб биринчи 
ўйинчи томонидан қабул қилинади, сўнгра иккинчи ўйинчига маълум бўлади. 
Нэш бўйича мувозанат – ўйинчиларнинг ҳеч бири ўз ҳаракатлари 
режасини ўзгартирган ҳолда ўз ютуғини бир томонлама ошира олмайдиган 
вазият. 
Устун стратегияли мувозанат – бошқа иштирокчининг ҳаракатларидан 
қатъи назар иштирокчига максимум фойдалиликни таъминловчи ҳаракатлар 
режаси. 
Мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг 
самарали фаолият асосида оширилиши. 
Мутассиблик (рутина) – (французча “routine” – ўрганилган йўл 
маъносини англатади) одатга кирган усул, бирор-бир фаолият тури учун 
одатдаги иш усули, ўзгаришдан чўчиш, турғунлик. 
Норма – институционал муҳитда индивидларнинг ўз танловини амалга 
оширишда фойдаланиладиган асосий унсур ҳисобланади. 
Оддий утилитаризм – индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ 
бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилиши.
Олий мулк – давлат мулкининг дастлабки шакли ҳисобланади. 
Оппортунистик хатти-ҳаракатлар – ўз манфаатига эришиш учун 
алдаш, ёлғон, ўғирлик ва бошқа қабиҳликларни амалга ошириш.  
«Принципал-агент» муаммоси – «агент»нинг «принципал» топшириғи 
ва кўрсатмасини бажаришдаги ҳийласи (найранги). Ҳийла ишлатиш (найранг) 
ахборот асимметрияси ва «агент» фаолияти устидан юқори даражадаги 
назоратнинг туфайли мумкин бўлади. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling