Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фирма ички тузилишининг вариантлари
- Хусусий мулкчилик
Трансакция харажатлари – мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва
ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлар. Трансформация харажатлари – иқтисодий тизимдаги эски институтларни тугатиш, янги институтларни шакллантириш (ёки импорт қилиш) ва мослаштириш билан боғлиқ харажатлар. Уй хўжалиги – инсон капиталини ишлаб чиқаришнинг умумий вазифалари, яшаш, бюджет ва оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳи. Фирма ички тузилишининг вариантлари Аралаш тузилма, агар бўлинмалардан бири унитар корхонадаги сингари фирма раҳбарияти томонидан тўлиқ назорат қилинса, иккинчи бўлинма холдингдаги каби фирма раҳбариятига молиявий жиҳатдан қарам бўлса, учинчи бўлинма эса операцион мустақилликка эга бўлиб, мультидивизионал тузилмадаги каби ўз харажатини қоплаш тамойили асосида фаолият юритган тақдирда, юзага келади. Мультидивизионал тузилма – маҳсулот тури, савдо маркасига кўра ёки жуғрофий белги бўйича ўз харажатини қоплаш ва ўзини-ўзи молиялаш 234 тамойили асосида фаолият юритувчи ярим мухтор ишлаб чиқариш бўлинмаларини ташкил этишни назарда тутади. Холдинг тузилмаси – қарорлар қабул қилиш ва «агентлар» ҳаракатлари устидан назорат жараёнини имкон қадар марказлашган тизимдан чиқаришни намоён этади. Унитар тузилма – ҳукмронлик муносабатларининг максимал даражада марказлашувини назарда тутади. Хусусий мулкчилик – индивиднинг жамоавий хўжалик фаолиятидан ажралиб чиқишини ўзида намоён этади. Хуфиёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмана қоидаларидан фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа. Хуфиёна иқтисодиёт қуйидаги уч унсурдан таркиб топади: Норасмий иқтисодиёт – иқтисодий фаолиятнинг ошкора турлари, унда харажатларни пасайтириш мақсадида товар ва хизматларнинг қайд этилмаган тарзда ишлаб чиқарилиши ўрин тутади (таъкидлаш лозимки, давлатдан яшириладиган барча фаолият турлари ҳуқуқий меъёрлар билан тартибга солиниши мумкин эмас ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялашнинг муқобил механизмлари қўлланилишини талаб этади). Сохта иқтисодиёт – қўшиб ёзишлар, чайқовчилик битимлари, порахўрлик ва пулни олиш ҳамда бериш билан боғлиқ ҳар хил товламачилик ҳаракатлари иқтисодиёти. Криминал иқтисодиёт – қонуннинг (биринчи навбатда – Жиноий ва Фуқаролик кодексларининг) тўғридан-тўғри бузилиши ва мулкчиликнинг қонуний ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling