Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Расмий қоидалар – конституциялар, қонунлар, суд қарорлари, маъмурий 
ҳужжатлар. 
Реклама – имкониятли харидорларга сотувчилар ҳақида маълумотлар 
бериш усули. 
Сармоядор – тадбиркорлик ролидан воз кечган капиталист. 


233 
Солиқ бўшлиғи – назарда тутилаётган солиқ тушумларининг суммаси 
билан реал йиғилган даромад ўртасидаги фарқ. 
Табақали мулк – олдинги даврда асосий меҳнат шароити бўлган табиий 
ресурсларга табақали монополиялар шаклланиши билан тавсифланади, 
мулкдорларнинг ўзларига «бириктирилган» мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи 
борган сайин кенгайиши билан изоҳланади. 
Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва 
тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоида ва анъаналар йиғиндиси. 
Ташкилот - ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларнинг 
айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат ҳуқуқининг 
унинг бошқа иштирокчиси - «принципал»га топширилиши асосида қурилган 
мувофиқлаштириш бирлиги. 
Ташқи таъсирлар (экстерналийлар) – нархда ўз аксини топмаган 
қўшимча харажатлар ёки фойдалар. Ижобий ташқи таъсирлар бир иқтисодий 
субъект фаолияти бошқа субъектлар учун қўшимча фойдаларнинг пайдо 
бўлишига олиб келган ҳолларда юзага келади, бунда у ишлаб чиқарилаётган 
неъматнинг нархларида ўз аксини топмайди. Салбий ташқи таъсирлар бир 
иқтисодий субъект фаолияти бошқа субъектлар учун қўшимча харажатларни 
келтириб чиқарган ҳолларда юзага келади. 
Трансакция – шартнома шаклига эга бўлган битим. 
Трансакция харажатлари – ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ 
бўлмаган харажатлар, хусусан, ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш харажатлари, 
мунозараларни 
ўтказиш 
ва 
қарорлар 
қабул 
қилиш 
харажатлари, 
шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ҳимоялаш 
харажатлари. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling