Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


“Эски” институционал мактаб


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

“Эски” институционал мактаб: Т.Веблен, Ж.Р.Коммонс, У.Митчеллар, 
Й.Шумпетер, Ж.К.Гэлбрейт, Ф.Найт, К.Полани, К.Айрес, Г.Мюрдаль. 
“Янги” институционал мактаб: Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, 
Р.Познер, М.Олсон, Ф.Хайек. 
Ж.Ходжсоннинг фикрича [55], агар “эски” мактаб дарвинизмга 
асосланиб, рақобатлашувчи институтлар тўғрисидаги асослардан фойдаланган 
ҳолда институтларнинг узоқ вақт мобайнида ривожланишини кўриб чиққан 
3
Нуреев Р. Институционализм: вчера, сегодня и завтра. В кн. «Институциональная экономика». Учебное 
пособие / А.Олейник. –М.: ИНФИМ, 2000, 5-7-б. 


10 
бўлса, “янги” мактаб ижтимоий дарвинизмдан йироқлашиб, ўз тадқиқотларини 
методологик индивидуализм нуқтаи назаридан олиб бормоқда. Шундай қилиб, 
Ж.Ходжсон “янги” мактабни кўп жиҳатдан танқид қилади.
Унинг таъкидлашича, “янги” мактабнинг ночорлиги шунда намоён 
бўладики, тадқиқотларга жамият ўзининг “табиий ҳолатида” асос қилиб 
олинган бўлиб, унда баъзи инсоний муносабатлар мавжуд, лекин 
институтларсиз; институтлар урф-одатлар ва қоидалар билан бирга пайдо 
бўлиши, сўнгра эса инсонлар томонидан қонуният сифатида очилиши ҳисобга 
олинмайди. Масалан, К.Магнер пулнинг пайдо бўлиши муаммосини тадқиқ 
этишни жамиятнинг унда пул мавжуд бўлмаган институтлардан холи бўлган 
ҳолатини таҳлил қилишдан бошлаб, сўнгра эса уларнинг пайдо бўлишига 
индивидуал агентларнинг оқилона қарорлари натижаси сифатида қарайди.
О.Уильямсон ҳам асос сифатида институтлардан холи макон – 
институтларсиз бозорни кўриб чиқади, сўнгра эса трансакция харажатларини 
қисқартирувчи тузилмалар сифатида фирмаларнинг пайдо бўлишини тадқиқ 
этган. Ж.Ходжсоннинг фикрича [55], неоинституционал оламнинг бундай 
тахмини нотўғри, чунки жамият азалдан институционаллашган. Ушбу хулоса, 
унинг 
таъкидлашича, 
кўплаб 
иқтисодчиларнинг 
“эски” 
мактаб 
институционалистларининг ғояларига қайтишига сабаб бўлди. 
Алоҳида 
таъкидлаш 
лозимки, 
“янги” 
институционал 
мактаб, 
неоинституционал назария ва янги институционал иқтисодиёт – битта нарса 
эмас. “Янги” мактаб, Р.Нуреевнинг фикрича, ўз асосларига кўра ўзаро фарқ 
қилувчи иккита сўнгги йўналиш: неоинституционализм учун неоклассик 
назария ва янги институционал иқтисодиёт учун “эски” институционализм 
йўналишларига асос бўлиб хизмат қилди. 
Янги институционал иқтисодиёт вакиллари томонидан нафақат ушбу 
йўналиш доирасида, балки бошқа йўналишлар доирасида ҳам тан олиниб, кенг 
қўлланилган бир неча назария ишлаб чиқилди. Булар ўйинлар назарияси 
(Ж.Фон Нейман, О.Моргенштерн, Ж.Нэш) ва тўлиқсиз оқилоналик назарияси 
(Г.Саймон) ҳисобланади [30]. Янги институционал иқтисодиётнинг ҳозирги 
замон ишланмаларини француз мактаби иқтисодчилари – Л.Тевено, О.Фавро, 
А.Орлеан, Р.Буайе ва бошқалар ишларида учратиш мумкин [30, 31]. 
Бироқ институционалистларнинг баҳс-мунозаралари бир йўналишнинг 
бошқа йўналишдан устунлигини исботлашга қаратилган. Бир қатор 
иқтисодчилар, хусусан, Т.Эггертсоннинг таъкидлашича
4
, “фақат вақт 
мунозараларда ҳакам сифатида иштирок этиши мумкин. Айнан методологик 
зиддиятлар 
туфайли 
Ж.Р.Коммонс 
бошчилигидаги 
эски 
америка 
институционалистларининг уринишлари муваффақиятсизликка учради, чунки 
1984 йилда Р.Коуз ёзганидек, “ҳеч қандай назарияга эга бўлмаган улар (америка 
институционалистлари) ҳали англаб етишни талаб этувчи қуруқ изоҳли 
материалдан бошқа ҳеч нарсани таклиф эта олишмади”. 
 
4
Эггертсcон Т. Экономическое поведение и институты. – М.: ДЕЛО, 2001, с. 18-19. 


11 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling