Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
Назорат саволлари
1.Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари қандай? 2. Туроператорлар ва турагентлар томонидан туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қандай чора- тадбирлар амалга оширилади? 3. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар ҳақида гапириб беринг. 4. Туризм соҳасида суғурта фаолияти қандай йўлга қўйилган? 89 13-Мавзу:Туризм соҳасидаги халқаро хамкорликни ҳуқуқий тартибга солиш Режа: 1. Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари 2. Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (УНWТО) билан ҳамкорлиги 3. Пиар менежмент(PR)- PR-Давлат унитар корхонаси Таянч сўз ва иборалар: Жаҳон сайёҳлик ташкилоти, Пиар менежмент, Буюк ипак йўли бўйича Халкаро бюроси, ивент-тадбирлар Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Туризм соҳасида халқаро хукуматлараро битимлар: 1. “«Ўзбектуризм» Миллий Компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1992 йил 20 октябр, 484-сон 2. "«Ипак Йўли туризми» халқаро туристик ярмаркани тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида»", 1995 йил 2 март, 78-сон 3. “Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1995 йил 3 июн, 210-сон 4. "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида", 1996 йил 21 ноябр, 408-сон 5. “Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 1998 йил 8 август, 346-сон 6. "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида", 1999 йил 23 март, 131-сон 90 7. "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1999 йил 2 июл, 324-сон 8. "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида", 2002 йил 2 сентябр, 310- сон 9. "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъэктларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида", 2003 йил 11 октябр, 439-сон 10. "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида", 2003 йил 29 октябр, 472-сон 11. «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2004 йил 28 июл, 360-сон 12. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида", 2004 йил 21 октябр, 491-сон 13. "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида", 2011 йил 7 январ, 6-сон 14. "2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида", 2013 йил 20 сентябр, 259-сон 15. "Хоразм вилоятида туристик инфратузилманинг қўшимча объэктларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида", 2013 йил 20 сентябр, 261-сон 16. "2013-2015 йиллар даврида Ўашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида", 2013 йил 1 ноябр, 294-сон 17. "Моддий маданий мерос объэктларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида", 2014 йил 6 март, 53-сон 91 18. "Йўл бўйи ва туризм инфратузилмаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида", 2015 йил 9 март, 51-сон 19. "Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида", 2015 йил 10 март, 53-сон 20. "2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини барпо этиш дастури тўғрисида", 2015 йил 7 август, 233-сон 21. "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида", 2015 йил 12 ноябр, 330- сон 22. "Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахеий фойдаланиш учун олиб кириш хамда олиб чикиш тартиби тугрисидаги Низомни тасдиклаш хакила", 2016 йил 8 июн, 191-сон 23. "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида", 2016 йил 24 август, 275-сон 24. "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида", 2017 йил 15 март, 137-сон 25. "Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида", 2017 йил 06 апрел, 189-сон Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, туризм соҳасида давлат ва хусусий ташкилотлар ўртасидаги шерикликни рағбатлантириш ва кенгайтириш мақсадида 1974 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг ихтисослаштирилган муассасаси - Жахон сайёхлик ташкилоти тузилган эди. Ушбу ташкилот ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда олиб бормокда - туризм сохасида мамлакатлар ракобатдошлигини ошириш, баркарорликни таъминлаш, кам таъминланганлик микёсини кисқартириш, туризмнинг изчил 92 ва хамма фойдалана оладиган даражада ривожланишига эришиш учун салохиятни ошириш ва шерикликни кенгайтириш. БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти (ЖСТ)га 156 мамлакат, 6 уюшма аъзо бўлиб кирган. Шунингдек, хусусий тармок, ўкув юртлари, туристик ташкилотлар вакиллари бўлган 400 дан зиёд уюшма шериклари бор. 1994 йилдан бошлаб БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти (ЖСТ) БМТнинг ЮНЕСКО ва ЮНКТАД каби ташкилотлари билан биргаликда «Буюк ипак йўли» дастурини амалга оширмоқда. Дастурда 31 мамлакат катнашмоқда. Тарихий Буюк ипак йўли бўйлаб туризмни изчил ривожлантириш, минтакада махаллий хамжамиятлар ривожига кўмаклашиш, инвестициялар – БМТ, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижроия кенгашининг 99- сессиясини рағбатлантириш ҳамда табиий ва маданий меросни саклашга кўмаклашиш дастурнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Бундан ташқари, дастур Буюк ипак йўли минтакалари ва мамлакатлари ўртасида хамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти аъзоси сифатида «Буюк ипак йўли» дастурини рўёбга чикаришда фаол иштирок этиб келмокда. БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти билан Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлиги доирасида 1994-2010 йилларда Самарканд, Ҳива, Бухоро шахарларида тўртта халқаро йиғилиш ўтказилди. Уларнинг якунлари бўйича «Буюк ипак йўлида туризм тўғрисида Самарқанд декларацияси», «Туризм ва маданий меросни сақлаш тўғрисида Хива декларацияси», «Буюк ипак йўлида туризм тўғрисида Бухоро декларацияси» қабул килинди. 2006 йили Тошкент шаҳрида Буюк ипак йўли шаҳарлари хокимларининг анжумани ташкил этилди. 2004 йилда Самарканд шахрида БМТ Жахон сайёхдик ташкилоти Буюк ипак йўли бўйича Халкаро бюроси очилди. У Ипак йўли мамлакатларининг ўзаро алоқа ва минтақавий ҳамкорлигини амалга ошириб келмоқда. Бу мамлакатларнинг туристик кўргазмаларда қатнашишига кўмаклашмокда, 93 мазкур туризм махсулотини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказмокда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Миллий PR – марказ” ДУК ҳамда “MATTA” (Малайзия), “Crescent Rating” (Сингапур) уюшмалари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида “Global Muslim Traveler Index” доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling