Таълим вазирлиги
Ўқувчилар фаолиятида ва уларни тарбиялашда муомаланинг роли
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
4. Ўқувчилар фаолиятида ва уларни тарбиялашда муомаланинг роли.
Ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантириш жараёнида муомаланинг ролини қараб чиқар эканмиз, бунда педагогларнинг методологик кўрсатмаларига таянамиз. Бунга куйидагиларни назарда тутиш муҳимдир. Маълумки, ижтимоий-тарихий жараёнда инсон ривожланишининг асосий омили меҳнат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Лекин ҳар бир муайян индивиднинг мустақил ҳаётга киришига қадар бўлган болалик босқичидаги онтогенетик ривожида атрофдаги кишилар билан муомала қилиши етакчи омил бўлиб қолади, бу муомала турли бирликларда кечади ва турли буюмли-амалий мазмун билан тўлиб боради. Шу билан бирга муомала ижтимоий жараён бўлиб, у жамиятда ёш авлоднинг шаклланиши ва тарбиясига таъсир кўрсатувчи барча соҳаларга кириб боради. Муомала мақсадини бу хилда таърифлаш ўқувчилар муомаласининг асосий икки тури: роллараро ва шахслараро муомаланинг нисбий мустақиллиги шароитида унинг диалектик бирлигини кўрсатиб беради. Роллараро (амалий муомала) ташкилий фаолиятнинг ҳар хил турлари жараёнида амалга оширилади. Фаолият қатнашчиларининг мақсадига, бир-бирига муносабати ҳарактерига қараб улар ўртасида шериклик ёки ўртоқлик муомаласи вужудга келади. Ўртоқлик муомаласи фақат фаолият қатнашчиларининг ўзлари эмас, балки ҳодимларининг фаолият мақсадига эришишдаги ўзаро ёрдами, ҳайриҳоҳлиги ва манфаатдорлигини назарда тутади. Шахслараро (эркин) моумала ташкилий фаолиятдан ташқари амалга оширилади. Муомала қилувчиларнинг ҳиссий кўнгил боғлашувига қараб танишув, ошна- оғайнигарчилик, дўстликни фарқлаш мумкин. Муомаланинг асосий ғояси ва мазмуни билан боғлиқ равишда муомала даражаларини қараб чиқиш мақсадга мувофиқдир, уларўқувчилар муомаласи объектив мазмунининг чуқурлигини акс эттиради. Муомаланинг тўртта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: фактик, ахборот, мунозаравий ва ошкоравий. Муомаланинг фактик даражаси-бу суҳбатни кўллаб - қувватлаш учун нутқ айрбошлашдир, бунинг натижасида суҳбатдош билан алоқа ўрнатиш мумкин бўлади. У индивид (ўқувчи)нинг атрофидагилар билан муносабатда ўзини қулай ҳис қилишини кўллаб- қувватлашдан иборат муҳим вазифани бажаради. Муомаланинг ахборот даражаси ўқувчилар ўртасида ҳам роллараро, ҳам шахслараро муомалада рўй берадиган ғоят турли-туман хоссага эга бўлган ахборот билан доимо алмашиниб туришдир. Бунда болаларнинг ақлий қизиқишлари доирасига жуда хилма-хил ахборотлар жалб қилинадики, уларни болалар таълим-тарбия жараёнида, ўқитувчилардан, бошқа турли-туман манбалардан оладилар. Муомаланинг мунозаравий даражаси шу сабабдан вужудга келадики, ўқувчилар бир вақтнинг ўзида бир қанча бирлашмаларга кирадилар ва ўзига хос шахс бўлиб, фақат шахсий ахборот ташувчилар ва у ёки бу фактларга шахсий тарзда изоҳ берувчиларгина эмас, балки нормалар ва қадриятларга ҳам изоҳ берувчилар ҳисобланадилар. Натижада ўқувчиларнинг ўзаро муомаласида турли нуқтаи назарлар тўқнаш келади. Бу тўқнашувда у ёки бу фактларга, воқеаларга ва ҳоказоларга изоҳ бериш имконияти аниқланади. Мунозаравий фаолиятнинг ҳар хил кўринишлари ўқувчиларнинг муомаласида катта роль ўйнайди, чунки фаолият мақсадига эришиш одатда шерикларнинг шахсий куч- ғайратларини келишиб олишни талаб қилади, бу эса одатда мунозара жараёнида содир бўлади. Ўқувчиларнинг атрофдагилар билан муомаласи жадаллик ва ишончлилик даражаси билан турлича бўлиши мумкин. Энг ишончли даража дўстлар билан муомала бўлиб, уни ошкоравий даража деб аташ мумкин, чунки унда ўқувчилар анча дилкаш бўладилар, дўстлар билан ўз хиссиётларини, кечинмаларини барҳам беришга интиладилар. 136 Муомала билиш жараёнидир. Билиш ўқувчининг миқдорлар (маънолар) системасини ўзлаштириш ва хосилқилиш тарзида намоён бўлади, у ўқувчига оламни ва унда ўзини адекват (ўхшаш) тарзда тушуниш имконини беради. Жамиятда муомалада бўладиган миқдорлар (ўқувчилар уларни билиб боришига қараб) фақат идрок қилиш андазаларини шакллантириб қолмай, шу билан бирга, энг муҳими— ижтимоий маданиятни ўзлаштириш жараёнида воқеликни билиш механизмини ҳам ҳосил қилади. Билиш ва муомаланинг алоқаси ўқувчининг билиш фаолияти доирасида намоён бўлади. Билиш фаолияти ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳодисадир. У билиш фаолиятининг мақсадлари системаси сифатида, билиш буюмларининг ўзи сифатида ва ниҳоят, билиш фаолияти жараёнида кишиларнинг ўзаро ҳаракати сифатида, яъни билиш жараёнидаги муомала сифатида майдонга чиқади. Муомала ҳар қандай ахборотни идрок этишга ва уларнинг ўқувчилар томонидан талқин қилинишига ҳам катта таъсир ўтказади. Бунга сабаб одамнинг ахборотни идрок этиши ва ўзлаштиришининг танланувчанлигидир. Танланувчанлик ўқувчининг шахсий хусусиятлари билан, шунингдек, у муомалада бўладиган энг яқин доирасининг таъсири билан ҳам белгиланади. Ўқувчи муомалада бўладиган гуруҳлар ўз ҳуқуқ доираларида тарқаладиган бутун ахборотни ўзлари учун анча аҳамиятли бўлган нормалар ва қадриятлар нуқтаи назаридан идрок этиб, баҳо берадилар ва танлаб оладилар. Натижада ҳатто манбаи таълим-тарбия жараёни ва оммавий ахборот воситалари ҳисобланган ахборот ҳам соф ҳолда эмас, балки кўп ёки оз даражада бузилган ҳолда идрок этилади ва ўзлаштирилади. Шундай қилиб, ўқувчилар шахсини шакллантириш жараёнида муомаланинг ролини қараб чиқар эканмиз, у билиш ва норматив жараёндан иборат бўлиб, ўқувчиларни ижтимоий маданиятга жалб этишга ва уларда шахснинг ижтимоий йўналиш шаклланишига жиддий таъсир кўрсатишини, ижтимоий қарор топиш воситаси ва усули, билиш жараёни бўлган муомала ўқувчилар ижодий индивидуаллигини ривожлантиришга таъсир қилишини кўрамиз. Шу муносабат билан жамоада ўқувчиларнинг муомаласи ижобий тусда бўлиши, уларнинг ўзлари эса унда муваффақиятли иштирок эта олишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling