Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Абдулла Авлоний ёмон хулқлар сирасига қуйидагиларни киритади: ғазаб, айш-
ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамоқат 
(ўзбилармонлик, манманлик), адолат (ҳақ-ҳақиқат), ландавур(дангаса, ялқов), ҳасосат 


21 
(таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват 
(кексақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, ғизб 
(ёғлон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар. 
Меҳнат тарбияси. Меҳнат тарбияси ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур 
англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали 
ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик 
фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири 
ҳисобланади. Меҳнат тарбиясини шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни 
ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. Меҳнат 
тарбиясининг провард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг 
меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир.
Шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида. Таълим-тарбия тарихига назарташлар 
эканмиз, дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, буюк мутафаккирлар 
ижодигача ёшларни меҳнатсевар бўлиб етишиши, касб-ҳунар ўрганиш, меҳнат аҳлини 
ҳурмат қилиш ҳамда меҳнат инсонни улуғлаш масалаларига алоҳида эътибор 
берилганлигига гувоҳ бўламиз. Буни биз турли даврларда яратилган таълимий-ахлоқий 
асарлар ва халқ оғзаки ижоди намуналари топишмоқ, халқ қўшиқлари, масал, мақол, 
эртак ва достонларда меҳнат ва касб-ҳунар одоби, ахлоқи ва қоидаларини ўзлаштириш 
муҳим ҳаётий зарурат эканлиги таъкидланади. 
Бундан ташқари «Авесто», Кайковуснинг «Қобуснома», Абу Наср Форобийнинг 
«Фозил одамлар шаҳри», Абу Райҳон Берунийнинг «Геодезия», «Минерология», Маҳмуд 
Қошарийнинг «Девону луғотит турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Алишер 
Навоийнинг бир қатор асарлари ва шу каби маърифий мерос намуналарида 
меҳнатсеварлик, касб-ҳунарнинг аҳамияти ҳақида муҳим фикрлар баён этилган. Булар 
дастлабки халқ оғзаки ижоди намуналаридаги халқ эпослари, эртак, мақол ва 
топишмоқлардан бошланган. 
Мана шундай эртаклардан бири «Ақл ва бойлик» эртагидир. Бунда чол тўрт ўғлига 
қарата «Ким ақлли ва давлатманд бўлса, ўша оила бошлиғи бўлиб қолади», деган 
сўзларига ўғилларидан бири зумрад кўзли олтин узуги, иккинчиси зарбоф чопонини, 
учинчиси эса қимматбаҳо камарини кўрсатади. Кенжа ўғил эса отасининг саволига 
«Менда зумрад кўзли узук ҳам, зарбоф чопон ҳам, қимматбаҳо камар ҳам йўқ. Лекин 
меҳнаткаш қўлим, ботир юрагим, ақлли бошим бор», — дейди ва отаси уни оила бошлиғи 
қилиб, уй-рўзоғрини мерос қолдиради. 
Кўриниб турибдики, халқ бу эртак воситасида ёшларга инсонни ҳаётда бахтли қила 
оладиган нарса меҳнат деган ғояни илгари сурган. 
Фақат эртакларда эмас, халқ мақолларида ҳам меҳнатсеварлик, меҳнатда 
ҳамкорлик, меҳнатнинг инсонни бахтли-саодатли қилиши ифодаланган. Масалан:
 
Дарё сувини баҳор тоширар, 
Инсон қадрини меҳнат оширар. 
Олтин ўтда билинар, 
Одам меҳнатда. 
Меҳнатда дўст ортар, 
ғийбатдан душман. 
каби мақоллар шулар жумласидандир. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling