Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

табиий қадриятлар (яшаш учун зарур булган табиий шарт-шароитлар); 
— 
иқтисодий қадриятлар (ишлаб чиқариш кучлари ва воситалари); 
— 
ижтимоий-сиёсий қадриятлар (эркинлик, тенглик, адолат, тинчлик, ҳамкорлик); 
— 
илмий қадриятлар (билимлар, тажрибалар, ютуқлар); 
фалсафий қадриятлар (ғоялар, мафкуралар, консепсиялар); 
— 
бадиий қадриятлар (санъат, адабиёт, маданият); 
— 
диний қадриятлар (иймон, эътиқод, виждон, савоб). 
Шу билан бирга, қадриятларнинг миллий ва умуминсоний турларга ажратилиши 
анъана тусига кирган. Миллий қадриятлар маълум бир миллат, халқ ва элатларнинг ўз 
тарихий тараққиётида яратадиган барча моддий ва маданий (маънавий) бойликлари 
йиғиндисидан иборатдир. 
Анъана- (лотинча традо-узатиш) бу ўзига хос ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишиларнинг 
онгида, ҳаётида ўз ўрнини топган, авлоддан-авлодга ўтадиган, такрорланадиган, ҳаётнинг 
барча соҳаларида (умум ёки маълум гуруҳ томонидан) қабул қилинган тартиб ва 
қоидалардир. 
Одат (урф-одат) — кишиларнинг турмушига сингиб кетган, маълум муддатда 
такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор 
қоидалари. Масалан: 
— 
кичикларнинг катталарга салом бериши; 
— 
меҳмонларга алоҳида ҳурматда бўлиш; 
— 
байрам арафасида касал, ожиз, қийналганлардан ҳабар олиш; 
— 
ёрдам лозим бўлганларникига ҳашарга бориш, кабилар ўзбек халқининг яхши 
одатлари ҳисобланган. 


30 
Маросим — анъана ва урф-одатнинг таркибий қисми бўлиб, инсон ҳаётидаги муҳим 
воқеаларни нишонлашга қаратилган расмий ва руҳий кўтаринкилик, тантанавор вазиятда 
ўтадиган ўзининг умумий қабул қилинган рамзий ҳаракатларига эга бўлган ҳаётий тадбир. 
Масалан: 
- исм қўйиш маросими; -никоҳдан ўтиш маросими;-хотирлаш маросими; 
- уруғ қадаш маросими; - ўримга кириш маросими ва бошқалар. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling