Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


  Назарий билимларни амалиѐтда қўллаб, жинсий  хроматинни ўрганиш учун мустақил препарат  тайѐрлайди.  0  25  4


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

3. 
Назарий билимларни амалиѐтда қўллаб, жинсий 
хроматинни ўрганиш учун мустақил препарат 
тайѐрлайди. 

25 
4. 
Препаратни тахлил қилиш: 100 та ҳужайра 
ядросида Х-хроматинни аниқлаб, фоизини 
чиқаради.

30 
5. 
Жинсий Х-хромосома сонининг ўзгарганига 
қараб, 
хромосома 
касалликларига 
ташхис 
қўйилади. 

20 
 
Жами 
 
100 
 
6. Олинган натижалар интерпретацияси 
Жинсий хромосомалар сонининг ўзгариши билан юзага чиқадиган 
ирсий касалликларга ташхис қўйишда жинсий хроматинни аниқлаш энг 
қулай ва тез бажариладиган усул ҳисобланади. Агар бемор аѐл соматик 
ҳужайраларида жинсий хроматин кузатилмаса, бу аѐлнинг генотипида фақат 
битта Х-хромосома борлигини билдиради. Бундай генотип Шерешевский-
Тернер ирсий касаллигига дучор бўлган аѐлларда кузатилади. Агар иккита 
жинсий хроматин топилса, генотипда битта Х-хромосома ортиқча 
эканлигини билдиради ва шу аѐлда Х-хромосома бўйича трисомия касаллиги 
(ХХХ) борлигидан далолат беради. Одатда, нормада эркакларда жинсий 
хроматин учрамайди, лекин Клейнфельтер синдромида (ХХY) битта жинсий 
хроматин ҳосил бўлади. Агарда текширилина-ѐтган ҳужайралар эркак 
кишидан олинган бўлса, нормада унинг кариотипи 44+ХY бўлиши, жинсий 
хроматин эса бўлмаслиги керак. Эркакда ортиқча хромосома борлиги 
аниқланса, ва ушбу ортиқча хромосома аутосомага тегишлими ѐки жинсий 
хромосомага тегишлилигини билиш учун, Денвер номенклатурасига 
асосланган ҳолда иш олиб борилади. Агарда эркак кишида аниқланган 
ортиқча хромосома ўлчами, шакли, катта кичиклиги, типи бўйича, Денвер 
номенклатураси бўйича 3-гуруҳга тегишли бўлса, унда ушбу ортиқча 
хромосомани аутосома ѐки жинсий хромосомага тегишлигини билиш учун
албатта 
жинсий 
хроматинни 
аниқлашга 
тўғри 
келади. 
Агарда 
текширилинаѐтган эркакда жинсий хроматин аниқланса унда унинг 
кариотипи: 44-XXY бўлади, агарда аниқланмаса, унда ортиқча хромосома 3-
гурухга кирувчи аутосома бўлиб, унга 3-гуруҳ бўйича трисомия деб ташхис 
қўйилади ва унинг - кариотипи 45+XY бўлади. Хар бир бўлғуси шифокор 
ўзининг кейинги амалиѐтида, турли хил ирсият билан боғлиқ касалликларга 
дуч келади. Шунинг учун жинсий хроматинни аниқлаш методикасини яхши 
билиши ва жинсий хроматинни аниқлаш тиббиѐтнинг қайси соҳаларида 
муҳим рол ўйнашини яхши билиши керак. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling